2016 йилда қарийб 1 миллионга яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда ҳар йили демографик ва меҳнат бозори омилларини ҳисобга олган ҳолда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича бандлик дастурлари қабул қилинмоқда. 2016 йилга мўлжалланган дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф чуқур ўрганилгани баробарида иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари инобатга олинган.

Дастурда белгиланган барча йўналишлар бўйича 2016 йилда қарийб 1 миллионга яқин, жумладан, мақсадли комплекс дастурларига мувофиқ 396,9 минг, якка тартибдаги тадбиркорлик, касаначиликни ташкил этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали 595,9 минг иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.

2016 йилда касб-ҳунар коллежларини тамомлайдиган 511,5 минг битирувчи бандлигини таъминлаш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида 13 триллион сўм банк кредитлари ажратилиши режалаштирилган.

Йиғилишда дастур лойиҳасида белгиланган барча параметрларда режалаштирилган иш ўринларини ташкил этиш механизмлари муҳокама қилинди.

деб ёзади даракчи.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий