180-меридиан сирлари

Глобусдаги чизиқларга диққат қилсангиз, меридиан чизиқларининг иккитаси қалинроқ эканлигини кўрасиз. Бири — ғарбдаги нол меридиан, иккинчиси — шарқдаги 180-меридиан. 180-меридианнинг «фамилияси» — «Кун ўзгарадиган чизиқ», шунинг учун унинг ғалати хосиятлари кўп.

Тошкентда ҳар бир янги кун тунги 00 соатдан бошланади. Аммо бутун дунёдаги ҳар бир янги кун тунги 00 соатда 180-меридиандан бошланади — ғарб томонга янги кун киради. 24 соатдан сўнг шарқ томондан келганда ҳар бир сутка шу меридиан чизиғида тамом болади.

180-меридианнинг ғарбида 1-январ бошланганда, унинг шарқида ҳали 31-декабр тугамайди. Масалан, Тошкентда 1-январ бошланганда, шу куннинг шарқдаги чегараси барибир 180-меридиан бўлиб тураверади, яъни 180-меридиандан Тошкентгача 1-январ, дунёнинг қолган ҳамма ерида одамлар эски йилнинг сўнгги кунини яшаётган бўлишади. Демак, Ер шарида айни бир вақтда икки кун мавжуд бўлар экан.

Халқаро келишувга кўра «Кун ўзгарадиган чизиқ» шаҳар ва қишлоқлардан анча узоқда — денгиз ўртасидан ўтказилган.

Хўп, ўша чизиқ одамлардан атайлаб узоқлаштирилган эка иттифоқо кемада сузиб бораётиб, унга дуч келиб қолсангиз. Бу ёғи нима бўлади? Чизиқнинг қизиқ хусусияти шунда билинади. Қанчалик тўғри юритилаётганлигини билиш мақсадида қирғоқдаги кишилардан бугун ҳафтанинг қайси куни эканлигини сўрашни буюрдик. Улар бугун пайшанба эканлигини айтишди. Ҳайрон бўлдик… Ахир, кема дафтарида ёзилиб боришича, бугун чоршанба бўлиши керак эди. Қандай қилиб бир кунга адашганлигимизни тушуна олмасдик…

Кейинчалик билсак, биз ҳисобда адашмаган эканмиз: кемармиз доимо ғарбга қараб сузганлиги, яъни Қуёш ҳаракатига мос ҳолда ҳаракатланганлигимиз учун мазкур жойга етиб келганда, бир жойда турганларга қараганда, 24 соатни — бир суткани ютдик. Буни тушуниш учун бироз бош қотириш керак».

ХXIII асрда шарқ томонга сафарга чиққан рус сайёҳлари Беринг бўғозидан ўтиб Аляскага етиб келганларида Атлантика океани томондан йўлга чиқиб, ғарбга томон сузиб Аляскага етиб келган инглиз сайёҳлари билан учрашадилар. Суҳбат вақтида русларнинг якшанбани инглизлардан бир кун илгари нишонлагани маълум бўлади.

Вақтни ҳисоблашнинг қатъий бир тартиби бўлиши учун халқаро битимга биноан ўн иккинчи соат минтақасининг ўртасидан ўтувчи 180°-меридиан саналарнинг ўзгариш чизиғи деб қабул қилинган. Саналарнинг ўзгариш чизиғи Осиё билан Америка ўртасидан Тинч океан орқали ўтади. Бу чизиқ айрим жойларда, хусусан, қуруқлик ва давлат чегараларида меридиандан бироз четга чиққан. Масалан, Беринг бўғозида бу чизиқ Катта Диомид оролини, Чукотка яриморолини шарқ томондан ва Алеут оролларини ғарб томондан айланиб ўтади. Ҳар бир янги кун (сутка) саналарнинг ўзгариш чизиғидан бошланади.

Саналар ўзгариш чизиғи жойлашган ўн иккинчи соат минтақаси ичида, одатда, вақт бир хил. Аммо саналар ўзгариш чизиғининг ҳар иккала томонида календардаги кунлар турлича бўлади. Чунончи, саналар ўзгариш чизиғининг ғарб томонидаги кунлар шарқ томонидаги кунлар ҳисобидан роса бир сутка олдинда бўлади. ўн иккинчи минтақада соат 10 дейлик. Шунда минтақанинг саналар ўзгариш чизиғидан ғарб томонда Осиёда 22-март соат 10, шарқ томонда — Америкада 21-март соат 10 бўлади.

Шунинг учун сайёҳлар Тинч океанда ғарбдан шарққа томон сузиб бориб саналар ўзгариш чизиғини кесиб ўталар, улар учун сана такрорланади. Масалан, 4-апрелдан кейин яна 3-апрел келади.

Агар сайёҳлар Тинч океанда шарқдан ғарбга томон сузиб бораётиб саналар ўзгариш чизиғини кесиб ўтсалар, сана бир йўла бир кунга ўзгаради: масалан, 4-апрелдан кейин 5-апрел ҳисобига ўтилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий