149 нафар фарзанднинг отаси жавобгарликка тортилди

149 нафар фарзанднинг отаси 24 аёлга уйлангани учун жавобгарликка тортилди

Канаданинг Британия Колумбияси вилоят суди маҳаллий фуқаро Уинстон Блекморга нисбатан 24 та аёлга уйлангани учун жазо тайинлади, деб хабар берди knews.kg нашри.

Суд қарорига биноан Блекмор 6 ой мобайнида уй қамог`ида сақланади. Шу билан бирга унга 150 соат жамоат ишларига жалб этиш жазоси ҳам қўлланади.

Блекмор биринчи марта 1975 йилда уйланган. 61 ёшли Блекморнинг хотинларидан 4 таси никоҳ пайтида 15 ёшда бўлган. Унинг барча аёлидан 149 нафар фарзанди бор.

Таъкидлаш жоиз, канадалик Блекмор Муқаддас Исо Масиҳ Мормон фундаментал черкови аъзоси бўлгани учун олдин жавобгарликка тортилмаган. Чунки, у ерда олдин кўпхотинлик қадриятлари сақланиб қолинган эди. Бу билан унинг дин эркинлиги эътиқодига қарши чиқишган бўлишарди.

манбаа: darakchi.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий