1 октябр куни 2017 йил учун Грин карта лотереяси бошланади

Эртага, 1 октябр куни АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи Грин карта (Green Card) ютиб олишга мўлжалланган DV-2017 лотереяси бошланади. Иммиграцион лотереяда иштирок етиш учун мурожаатнома тўлдириш муддати – 1 октябрдан 3 ноябргача.

Ўтган йилги ДВ-2016 дастурида бутун дунёдан иштирок етганлардан 84 минг киши ютиб чиқди. Шуларнинг 5 минг нафари ўзбекистонликлардир. Шундан келиб чиққан ҳолда, ўзбекистонликларда ғолиб бўлиш имконияти жуда юқорилигини таъкидлаб ўтиш жоиздир.
Ушбу лотерея расмий бўлиб, АҚШ ҳукумати томонидан бош давлатлар билан ҳамкорликда йилига бир марта ўтказилади.

Лотерея бутун дунё бўйлаб минглаб одамларга олий маълумотли мутахассис бўлмай ва ҳатто инглиз тилини мукаммал билмай туриб Грин картага эга бўлиш имконини яратади, бу еса, ўз навбатида, АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради.

Вам может понравиться

Добавить комментарий