1 октябр куни – Халқаро мусиқа куни

Мусиқа ҳеч қачон эскирмайди ва инсон бор экан, у ҳам яшайди. Унга бағишланган халқаро кун эса  халқларни ўзаро яқинлаштириб, улар  ўртасидаги дўстликни ривожлантириш ҳамда мусиқа воситасида турли маданиятларни янада бойитишга хизмат қилади. Ушбу кунда энг яхши санъаткорлар ва бадиий жамоалар иштирокида ранг-баранг консерт дастурлари ўтказилади. 

Қадим замонлардан бери одамлар мусиқа санъатини юксак қадрлаб келишади. Бунга яққол далил сифатида Африкадаги ғорларда аллақачон йўқолиб кетган қабилаларнинг деворга чизган расмларини келтириш мумкин. Уларда қўлида мусиқа асбобини тутган одамлар тасвирланган. Мусиқа улар ҳаётини безаб, уларни қувониш ва хомуш тортишга мажбур қилган. 2000 йилда эса хитойлик археологлар бундан 2 минг йил аввал яшаган ҳукмдор Хан сулоласи даврига мансуб мусиқа асбоблари музейини топишган.

 Халқаро мусиқа кунида дунё маданияти хазинасидан жой олган мусиқалар янграйди, бастакорлар, ижрочилар ва мусиқашунослар иштирокида ижоий кечалар ўтказилиб, маърифий йўналишдаги тематик кўргазмалар ва аксиялар уюштирилади. Бу эса турли ҳамжамиятларга мусиқани санъат сифатида тарқатишга хизмат қилади.

манба: http://uzreport.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий