Ҳиндистонлик абитуриентлар, имтиҳонга, ички кийимлари билан кирдилар

Ўтган йили эса Ҳиндистоннинг Бихар шаҳрида, мактаб деворларига тирмашиб чиқган оилаларнинг, ўз болаларига шпаргалка етказиб берганлиги ҳақидаги тасвирлар, бутун дунёга кенг тарқаган эди.

Ҳиндистонда, бўлажак ҳарбийлар имтиҳонга ич кийимлари билан киришга мажбур бўлдилар. Чунки охирги вақтларда Ҳиндистонда, имтиҳонлар чоғида кўзбўямачилик кенг тарқаган.

Шу боис 1159 нафар бўлажак ҳарбий якшанба куни, бир соат давом этадиган имтиҳонга ич кийими билан кирди.

Hindistonlik abiturientlar, imtihonga, ichki kiyimlari bilan kirdilar

Расмийлар, “абитуриентлар кўп бўлгани учун уларни текширувдан ўтказиш чоғида вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида мана шу йўлни танладик” деди.

Ўтган йили Ҳиндистоннинг Бихар шаҳрида мактаб деворларига тирмашиб чиқган оилаларнинг, ўз болаларига шпаргалка етқазиб берганлиги ҳақидаги тасвирлар вилоят раҳбариятини ноқулай аҳволга туширган эди.

Бу йилнинг январ ойида эса вилоят раҳбарияти, “имтиҳонда шпаргалка кўчирганларни” пул ёки қамоқ жазоси билан жазолантиришни кўзда тутган тартиб ва қоидаларни кучга киришини таъминлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий