Ҳижрий йил ҳисоби

Ўрта Осиёда ХIХ асргача ҳижрий йил ҳисоби қўлланган. У милодий 622-йил 16-июлдан бошланади. Бир ҳижрий йил 12 ой, бир ой эса Ой фазаларининг такрорланиш (масалан, янги Ой чиқиши) даврига тенг ва 29,53059…. кундан иборат. Шунинг учун тоқ рақамли ойлар 30 кун, жуфт рақамли ойлар 29 кун ва бир ҳижрий йил 354 кунга тенг.

Алгоритм: Ҳижрий йилни милодийга ўтказиш учун уни 0,97 га кўпайтириб яхлитлаш ва 622 ни қўшиш керак. Масалан, Абу Райҳон Беруний ҳижрий 362-йилда туғилган. 362 х 0,97 = 351,14≈35,1; 351 + 622 = 973. Демак, Бераний таваллуди милодий 973-йил.

Алгоритм: Милодий йилни ҳижрийга ўтказиш учун 621 ни айириб, 1,03 га кўпайтириш ва яхлитлаш керак. Масалан, Алишер Навоий таваллуд топган 1441-йил учун 1441 — 621 — 820; 820 х 1,03 = 844,6 ≈845.

изоҳ: Алгоритмлар тақрибий — бир йилга фарқ қиладиган натижа бериши мумкин.

Вам может понравиться

Добавить комментарий