Ҳеч қачон бой бўлмасликнинг 6 сабаби

Тақдиримиздан қанчалик ўпкаламайлик, кўплаб омадсизлик ва кўнгилсизликларнинг сабаби барибир ўзимизда.

Мабодо молиявий қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, ўз пулларингизни нимага ва қандай сарфлаётганингизни яхшилаб таҳлил қилиб чиқинг: эҳтимол, салбий оқибатларга олиб келувчи ҳаракатларни амалга ошираётгандирсиз.

Аслида, ҳалигача бойиб кетмаганлигингиз ҳам бу — сизнинг танловингиз. Тўғрироғи, ҳаётингиз давомида ҳар куни амалга ошираётган кичик-кичик танловларингизнинг йиғиндиси. Яъни, умуман олганда, турмушнинг исталган вазиятида сиз қайсидир йўлни танлайсиз. Масалан, ташкилот биноси (офис)да ўтирибсиз, орада қандайдир сабабга кўра, бир соатча бўш вақт юзага келди. Хўш, бу пайт нима билан шуғулланасиз? Бу пайтда китоб ёки янги журналларни ўқиш, касбга оид видео-семинарларни томоша қилиш, интернет саҳифаларидан фойдали манба ва алоқаларни қидириш мумкин. Хуллас, ҳар гал: исталган вазиятда муваффақиятга олиб борувчи ёки ундан йироқлаштирувчи йўлни танлайсиз.

Шундай қилиб, давлатингиз ортмаётганининг энг оддий сабаблари, бу:

– доимо биринчи учраган кам маошли ишга ҳам кўниб кетавериш;

– касбий маҳорат жиҳатидан ўсмаслик, ривожланмаслик, ўз соҳангиз юзасидан янги нарсаларни ўрганмаслигингиз;

– кирим-чиқимларингизни назорат қилмай қўйишингиз;

– ишлаб топаётганингиздан кўра, кўпроқ маблағ сарфлашингиз, ҳадеб қарз олавериш;

– келажак учун мақсад ва режалар тузмаслик, эртага нима бўлиши борасида умуман ўйлаб кўрмаслик;

– қўлдаги пулнинг бир қисми (10%)ни олиб қўймасдан ҳаммасини сарфлаб юбориш.

Кўриб турганингиздек, ҳаммаси оддий. Молиявий эркинликка эришиш, омадли бўлиш учун эса бош­қа йўл — ўзингизни ривожлантириш борасида иродали қарорни танлашингизга тўғри келади!

манбаа: http://www.bekajon.com

Вам может понравиться

Добавить комментарий