Ҳаёт сувда бошланади

Энг биринчи ҳайвонлар организми учун океанларнинг суви энг қулай муҳит ҳисобланган: уларни сув яхши ҳимоя қилган, сув ҳарорати анча мўтадил сақланган.

Сувда кислород кўпайиб борган сари айнан океанларда сув ўтлари ва умуртқасиз ҳайвонлар аста-секин пайдо бўла бошлаган. Ана шулар ҳозирги деярли барча ҳайвонларнинг аждодлари бўлса ажабмас.

Картинки по запросу фото подводный микроорганизм   Картинки по запросу фото подводный микроорганизм

Чамаси 600 миллион йил илгари, Ерда ҳаёт пайдо бўлган кембрий даврида қуруқликнинг кўп қисми битта улкан қитъа кўринишида экватор атрофида жамланган.

Картинки по запросу фото подводный микроорганизм  Картинки по запросу фото подводный микроорганизм

Лапвортелла – Бу кичкинагина ҳайвонлар моллускаларга ўхшаган бўлиши эҳтимол. Лапвортеллалар йирикроқ ҳайвонларга ем бўлмаслиги учун уларда тиканаклар ва турли ҳимоя воситалари пайдо бўлган.

Виваксия – Деярли барча биринчи ҳайвонлар жуда майда бўлган: чамаси 515 миллион йил илгари пайдо бўлган виваксия каби тиканакли моллускаларнинг узунлиги 2-6 см дан ошмаган. Улар ҳозирги баъзи тур чувалчангларнинг аждодлари бўлиши мумкин.

Ксиангвангия – Бу ҳайвонлар денгиз анемонларининг ўтмишдошлари бўлиши эҳтимол. Улар денгиз тубида яшайди, уларнинг оғзи атрофини узун пайпаслагичлар қоплаган, шунинг учун улар адашгулларга ўхшаб кетади.

Трилобитлар – Ушбу 2-10 сантиметр узунликдаги бўғимоёқлиларнинг аждодларида уч қисмга ажралган қаттиқ қобиқиқ бўлган. Бироқ бу қобиқ йиртқич ҳайвонлар учун жиддий тўсиқ бўлолмаган.

Аномалокаридлар – Биринчи бўғимоёқлилар мана бу 45 сантиметр узунликдаги йиртқичга ўхшаб, каттагина ва ўлжасини тутиш учун мослашган икки «қўлли» бўлиши мумкин.

Булут – Булутлар (сув жониворлари) ўша даврларда денгизларда кўп учраган: улар денгиз тубига маҳкамлаб қўйилган қоплар ёки воронкалар кўринишида катта тарқоқ колонияларга бирлашган микроскопик ҳайвонлардир.

Картинки по запросу фото подводный микроорганизм   Картинки по запросу фото подводный микроорганизм

Картинки по запросу фото подводный микроорганизм   Картинки по запросу фото подводный микроорганизм

Картинки по запросу фото подводный микроорганизм   Картинки по запросу фото подводный микроорганизм

Картинки по запросу фото подводный микроорганизм   Картинки по запросу фото подводный микроорганизм

Вам может понравиться

Добавить комментарий