Ҳалокатга учраган A321 экипаж командири Тошкентда туғилганлиги маълум қилинди

Куни кеча дунёни ларзага солган авиаҳалокат ҳали ҳамон барчанинг тилида.

«Российская газета» нашрининг берган маълумотларига кўра, A321 ҳаво кемасининг командири Валерий Немов 1967 йилда Тошкентда туғилган.

Немовнинг холаси Татьяна Петерсон жиянини шундай ҳотирлайди: “Валера, болалигидан фақат осмон ҳақида ўйларди, болалигида унинг хонаси самолётнинг суратлари билан тўла бўлган. У турмуш ўртоғи Ирина билан бахтли ҳаёт кечирди. Унинг онаси Валентина Александровна ҳодисадан сўнг Волгограддаги кардиомарказда даволанмоқда. У ўғлига бир неча бор ушбу касбдан кетишини таъкидлаган”.

Немов учувчилик касбига Ставрополда таълим олиб, Горький вилоятида, Норильск ва Сургут шаҳарларида яшаган. Бундан бир неча йил аввал у Москвага кўчиб ўтган.

бу ҳақда http://darakchi.uz/ хабар беради

Вам может понравиться

Добавить комментарий