Ҳайвонлар ҳаёт фаолиятининг тиним даври

“Диапауза” (юн. diapausis — тўхташ, дам олиш) — ҳайвонлар ҳаёт фаолиятининг тиним даври; бунда умумий модда алмашинуви пасаяди.

Диапаузанинг вужудга келишига ташки муҳим шароитлари: озуқа сифати, намлик, ҳарорат, кун узунлигининг мавсумий ўзгаришлари сабаб бўлади. Бушароитлар таъсирида, масалан, ҳашаротлар организмида анатомик-гистологик, физиологик вабиокимёвий ўзгаришлар юз беради, яъни ривожланиш вақтинча тўхтайди, кислородни ўзлаштириш камаяди, эркин сув коллоид ҳолатга ўтади, ёғ таначалари ҳужайраларида энг кўп миқдорда захира қатламлар(баъзи турларда ёғлар, бошқаларида эса ёғ-оқсил доналари) тўпланади.

Картинки по запросу фото Диапауза  Картинки по запросу фото Диапауза

Бу белгилари билан Диапауза карахтлик (уйқу)дан фарқ қилади. Диапауза организмнинг совуққачидамли бўлиб, қишлаб чиқишини таъминлайди. Қуруқ субтропик ва тропик иқлимда ёзги Диапауза, яъни эстивация кузатилади. Ҳар бир биологик турда Диапауза организми ҳаёт циклининг маълум фазаларида содир бўлади, ҳашаротларда тухум, қурт (личинка), ғумбак ёки имаго (вояга етган) ривожланиш даврларига тўғри келади.
Ўсимликларни ҳимоя қилишда “Диапауза” тўғрисидаги маълумотлар экинлар зараркунандаларининг пайдо бўлиш ва ривожланиш даврини прогнозлаш(қисқа ва узок, муддатли)да ҳисобга олинади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий