Қуёш яна қанча вақт нур сочиб туради?

Қуёш ядро реаксияси туфайли энергия ажратади. Бу реаксия вақтида водород гелийга айланади. Қуёш таркибидаги водород сарфланавериши натижасида Қуёштнинг секин-аста совий бориши табиий ҳолдир.

Водород гелийга айланган сари энергиянинг Қуёш чеккаларига тарқалиши қийинлашади. Бинобарин, энергия Қуёшнинг марказида тўпланаверади. Бу эса Қуёшда ҳароратнинг янада кўтарилишига ва еииергиянинг тобора кўпроқ чиқишига сабаб бўлади. Шундай қилиб, Қуёшдаги водород захираси тугашига яқин қолганда Қуёш радиацияси ҳозиргига нис-батан 100 баробар ортади, Ерда ҳарорат 1000 дан баланд кўтарилади, океан, денгиз сувлари қайнаб кетади.

Қуёшда ядро энергияси манбайи тугагач, Қуёшнинг ҳажми кичрая бошлайди, чиқадиган энергия миқдори камая боради. Манба тугаб, 5 миллион йил ўтгач, Қуёш чиқаради-ган энергия миқдори ҳозирги даражасига тенглашади. Қуёшнинг ўлчами ҳозирги ўлчамидан ўндан бир ҳисса кичик бўлади. Шундан кейин кўп ўтмай Қуёш сўна бошлайди ва Ер юзасида ҳарорат пасайиб, 2000° гача совуқ бўлиши мумкин. Қуёш тобора кичрайиб, деярли Ердек бўлиб қолади ва қораяди. 10 миллиард йилдан кейингина шундай бўлиши мумкин. Аммо бу вақтгача инсониятнинг 100— 150 миллион авлоди алмашинади. Инсониятнинг юксак ривожланган ақл-идроки офатдан қутулиш воситаларини топади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий