Қуёш системаси

Қуёш, 9 та йирик сайёра ва уларнинг йўлдошлари, ўн минглаб митти сайёра, яъни астероидлар, сон-саноқсиз думли юлдуз (комета)лар ва жуда кўп метеорлардан иборат осмон жисмлари системасига Қуёш системаси дейилади. Қуёш шу системанинг марказида жойлашган. Қуёшнинг массаси Қуёш системасидаги барча осмон жисмларининг умумий массасидан тахминан 750 баравар катта. Қуёш системасидаги барча жисмлар Қуёшнинг тортиш кучи туфайли ҳаракатланади. Барча йирик сайёралар: Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун ва Плутон Қуёш атрофида бир хил йўналишда ҳаракатланади. Улар айни вақтда ўз ўқлари атрофида ҳам айланадилар.

Қуёш системасидаги сайёралар жуда тарқоқ жойлашган. Бу сайёраларнинг катталигини ва улар орасидаги масофаларни тасаввур етиш учун 1 : 15000000000 (яъни 1 миллиметрда 15000 километр) масштаб билан ифодалашга уриниб кўрамиз.

Шу масштабда олганда Ернинг диаметри 1 миллиметрга яқинлашади, Ойнинг диаметиф -0,25 миллиметр, Қуёшнинг диаметри эса 10 сантиметрга тенглашади.

Қуёш системасини қоғозда чизма тарзида тасвирлайдиган бўлсак, Қуёш билан Ернинг оралиғи 10 метр, Ер билан Ойнинг оралиғи эса 3 сантиметр бўлади. Қуёш системасида жисмларга, моддаларга нисбатан бўш жойлар кўпроқ эканлиги чизмадан кўриниб туради. Ер билан Қуёш оралиғида ҳаракатланадиган Меркурий сайёраси Қуёшдан 4 метр узоқда бўлиб, диаметри мазкур масштаб бўйича 0,33 миллиметрга тенг. Диаметри 1 миллиметрча келадиган Венера сайёраси эса Қуёшдан 7 метр узоқликда жойлашган бўлади. Марснинг диаметри чизмада 0,5 миллиметр бўлиб, Қуёшдан узоқлиги 16 метр. Марснинг Ерга ҳар 15 йилда бир марта яқинлашиш масофасини чизмада 4 метр билан ифодалаш мумкин.

 

Қуёш системаси.

 Сайёраларнинг энг улкани — Юпитеминг диаметри чизмада 1 сантиметр, Қуёшдан узоқлиги мазкур масштабда 52 метрни, Сатурннинг диаметри 8 миУиметрни, Қуёшдан узоқлиги 100 метрни ташкил этади.

Қуёш системасининг еттинчи сайёраси Уранни чизмамизда 3 миллиметр катталикда тасвирлаш, Қуёшдан узоқлигини 196 метр қилиб кўрсатиш мумкин. Нептун сайёрасининг диаметри чизмада 3 миллиметр бўлиб, Қуёшдан узоқлиги 300 метр.

Қуёш системасининг энг чекка сайёраси Плутон чизмада Ердан бироз кичикроқ бўлиб, Қуёшдан узоқлиги 400 метрни ташкил этади. Гарчи Плутон Қуёш системасининг чекка сайёраси бўлсада, унинг орбитаси чизманинг чегараси бўла олмайди. Чунки Қуёш системасида сайёралардан ташқари кометалар ҳам учрайди. Айрим кометаларнинг орбиталари Қуёшга нисбатан яқин (чизмамизда 12 миллиметр масофада), айримлари узоқ жойлашган (чизмада 1700 метрни ташкил этади).

1:15000000000 масштабли чизмада Қуёш системасининг эни (кенглиги) 3,5 километрни ва майдони 9 квадрат километрни ташкил этади. Шунчалик катта майдонда бизнинг сайёрамиз, яъни Ер атиги 1 миллиметр жойни эгаллайди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий