Қуёш ва қуёш тизими

Қуёш. Асосан водород ва гелийдан иборат бу улкан парсимон жисм ўлчамлари бўйича Ердан минг баробар каттадир. У қуёш тизимининг қоқ марказида жойлашган. Минглаб газлардан иборат бўлади.

Қуёш Галактикамиздаги 200 млрд юлдуздан бири ҳисобланади. Қуёш системаси 5 млрд йил олдин пайдо бўлган. Қуёшнинг диаметри 1392000 км; бу ўртача юлдуз катталиги. Қуёшнинг ёруғлиги ҳам ўртача юлдуз кабидир.

1997-йии 14-сентабрда СОҲО (АҚШ) космик расадхонаси томонидан туширилган қуёш тасвири.

 

Бир қарашда Қуёш ёруғлиги ҳар доим бир хилдай туюлади. Аммо XVII асрнинг бошиданоқ италян физик ва астрономи Галилео Галилей телескоп ёрдамида Қуёш юзида қора доғлар борлигини аниқлаган. Бу доғлар- Қуёш фаоллигининг намоён болишидир. Улар Қуёшнинг ичида қандайдир жараёнлар юз бераётганлигини англатади. Баъзи пайтлар Қуёш доғи камаяди ёки умуман бўлмайди. Бундай ҳолларда “Қуёш сокин” деб айтилади.

                                                  

Ер, Ой ва Қуёш бир чизиқда жойлашганида Қуёш тутилиши содир бўлади. Ой соясининг диаметри Ер шариникидан қисқа, шу сабабдан Қуёш тутилиши тўлиқ бутун Ер юзида рўй бермайди, балки маълум ҳудуддагина кузатилиши мумкин. Қуёш тутилиши пайтида Ердан “Қуёшнинг тожи” кўринади, бошқа пайтларда эса бу Қуёш ёруғлиги сабабли кўринмайди. Бу ҳодиса олимларнинг муҳим тадқиқотлар ўтказишини тақозо этади.

Қуёш тизими Қуёш ва унинг строфида айланувчи тўққизта сайёрадан иборат. Улар таркибига бизнинг Ер ҳам киради. Айрим сайёралар бизнинг Ойга ўхшаш йўлдошиарга эга. Бу йўлдошлар, ўз навбатида, шу сайёра атрофида айланади.

Катта миқдордаги газлар ва чанглар булутидан янги юлдузлар туғилади.

Қуёш тизими жуда катта. Агар Қуёш ўлчамларини футбол тўпиникидек деб қабул қилсак, унда бизнинг Ер нина тешиги катталигида бўлиб, у Қуёшдан 25 м, Плутон эса 1 км масофада жойлашган болар эди.

Ернинг фақат битта йўлдоши – Ой бор. Ундан бизнинг сайёрамизгача бўлган масофа қарийб 400000 км ни ташкил этади. Ойнинг диаметри тахминан ер шари диаметрининг тўртдан бир қисмига тенг.

Ер ва Марс қаттиқ жисмлардан иборат бўлган унчалик катта бўлмаган сайёралардир. Меркурий Қуёшга яқинроқ жойлашган.

Қуёш тизимидаги энг катта сайёра римликлар олий худоси Юпитер номини олган. Унинг диаметри Ернинг диаметридан 11 марта катта бўлиб, у бизникидек сайёрадан мингтасини ўзига сиғдира олади. Юпитер сирти суюқлик билан қопланган. Бу суюқлик сувдан эмас, балки водороддан ташкил топган. Улкан сайёралар – Сатурн, Уран ва Нептун сингари Юпитер ҳам газларнинг зич булутлари билан қопланган.

Агар омадингиз келса, сиз кечаси осмонда қулаётган юлдуз ёки метеорлар қолдирган тез сўнадиган ёруғлик йўлагини кўрасиз. Улар тошлардан ташкил топган ва коинотда учиб юрувчи кичик ўлчамдаги осмон жисмлари бўлиб Ер атмосферасида ёнаётиб чарақлаб кетади.

Қуёш тизимида сайёралар билан бир қаторда жуда кўп миқдорда астероидлар ва кометалар ҳаракат қилади. Улар коинот ўлчамларига кўра кичик бўлган осмон жисмлари болиб, улар Ерюзасига етиб келмай, унинг атмосферасида тўлиқ ёниб тугайди. Аммо уларнинг ичида шундай катталари ҳам борки, улар атмосфера бўйлаб парвозда эриб-кичрайиб кетишига қарамай, анча катта ўлчамли жисм шаклида Ер юзасига урилади, Бунинг оқибатида Ерга анча сезиларли талафот етиши мумкин.

Космик зондларни Қуёш тизимининг ердан анча узоқда жойлашган сайёраларини ўрганиш учун учирадилар. Олимлар уларнинг ёрдами билан узоқдаги сайёралар ҳақида кўплаб маълумотлар олганлар.

Вам может понравиться

Добавить комментарий