Қуёшга қачон яқинроқ келамиз?

Ердан қуёшгача бўлган масофа 149,5 миллион километрни ташкит этиши бизга маълум. Аммо бу оралиқ йил давомида ўзгариб туради. Ернинг Қуёш атрофида айланадиган йўли орбитаси эллипс шаклида бўлганлиги учун Ер йил давомида Қуёшга гоҳ яқинлашиб, гоҳ ундан узоқлашади. 3-январда Ер Қуёшга энг яқин келади. Бу вақтда ўртадаги масофа 147000000 километрни ташкил этади. Кейин Қуёшдан узоқлаша бошлайди — 5-июлда Ер Қуёшдан энг узоқда — 152000000 километр масофада бўлади.

Ер сутка давомида ҳам Қуёшга гоҳ яқинлашиб, гоҳ узоқлашиб туради. Январдан июлгача биз Қуёшга туш пайтида яқинроқ бўлсак, июлдан январгача кечқурун яқинроқ бўламиз.

Вам может понравиться

Добавить комментарий