Қон гуруҳига қараб инсонлар тавсифи

Қон гуруҳига қараб инсонлар тавсифини билиш мумкин. Қуйида анашу қон гурухларига мансуб кишиларнинг феъл атвори ва улар қандай инсонлар эканлиги кўриб чиқамиз.

1 – қон гуруҳи. Олов унсури ҳисобланади. Бу унсур вакиллари қайноқ қон бўлиб, жаҳллари тез ва жиззаки бўлишади. Лекин шу билан бир қаторда улар меҳрибон ва дилкаш инсон қиёфасида ҳам пайдо бўладилар. Бу унсур вакилларини ҳаётни ушлаб туришади деса ҳам бўлади, чунки уларнинг қизиқувчанликлари ва интилувчанликлари туфайли янги-янги ғоялар яралади. Ўзларининг қадрини билишади ўзгаларга доим кўмакдош бўлишади. Лекин доим нимадандир норози бўлиб қониқмай юришади. Уларга асосан одам кўп жойлар ёқади, масалан бозорда сайр қилиб юришни ёқтиришади. Улар бирор бир ёмон хабардан кейин ўзларига келишлари қийин… Уларни асосан хотиралар қийнайди…
2 – қон гуруҳи. Ҳаво унсур вакиллари бўлиб, улар асосан оғир босиқ, одамлардан йироқда, ёлғизликни маъқул кўришади. Улар ёниб сева олишади, оқибатли бўлишади, шу билан бирга осонгина ташлаб кетишлари ҳам мумкун. Улар қобил фарзанд ё ота-она бўла олишади. Одамлар эътиборида бўлишни унчалик хуш кўришмайди. Уларга асосан табиат қўйни ва мўтадил об-ҳаво ёқади. Ҳамма унга суянади, маслаҳат сўрайди, лекин у камдан кам ҳолдагин бировга таянади. Панд ейишдан қўрқади. Маъсулятдан чўчийди. Лекин ўз ишини устаси бўлади. Ҳаёт синовларидан у анчагача азоб чекади. Лекин дардини ҳеч ким билан бўлишмайди. У ҳар қандай оиланинг фахри бўла олади.
3- қон гуруҳ. Сув унсури вакиллари. Уларнинг ёнида инсон ҳақиқий оромни хис қилади. У ҳеч нарсани ўзига яқин олмайди. Гап-сўзларга ҳамиша ҳам эътибор бермайди, уни салбий хислати бу бошқа жинс вакиллари билан тез келишиб кета олиши. Лекин бу билан уни енгилтак деб бўлмайди. У ҳар қандай одамни алдай олади. Лекин ҳеч қачон ёмон мақсада ёлғон гапирмайди. Улар уйқучи бўлишади. Асосан гуманитар фанларни аъло даражада ўзлаштира олишади. Улар севиб севилиб яшашади. Асосан қувноқ бўлишади, лекин шу билан бирга тезда йиғлаб юборишлари ҳам мумкун.
4- қон гуруҳ. вакиллари тупроқ унсури бўлиб, улар ҳар қайси унсур вакилларидан фарқли ўлароқ ёввойироқ ёки жуда қувноқ бўлишади. Унсур вакиллари шароитга мослашувчан бўлишади. Ҳар қандай вазиятдан чиқа олишади. Унча бунча нарса уларни безовта қила олмайди. Улар бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб, ҳам дангасалик қила олади. Асосан ақлли ва серҳаракат бўлишади, уларни севиш қийин. Чунки улар билан ҳар хил вазиятга тушиб қолиш мумкун. Лекин улар севишса афсона ҳақиқатга айлана олади. Мўжизага ишонишади ва хаёлпараст бўлишади.

манбаа: http://megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий