Қонхўр балиқ

Жанубий Американииг шимолидаги қалин ва баҳайбат тропик ўрмонлардан оқиб ўтувчи Амазонка дарёси серсувлиги билангина эмас, балки хилма-хил ҳайвонот дунёси билан ҳаммага машҳурдир.

Сайёрамизда маълум бўлган чучку сувларда яшовчи балиқларнинг учдан бири Амазонка ва унинг ирмоқларида борлиги аниқланган. Амазонка балиқлари махаллий аҳолининг асосий озиқ-овқати ҳисобланган. Шунингдеқ айрим балиқлар уларга дахшат ва фалокат келтиради. Амазонка ва унинг ирмоқдарида ақли бор киши ҳеч качон чўмилмайди. Бунинг сабаби, қонхўрликда ва йиртқичликда акуладан ҳам  ўтадиган пиранья (пирайи) балиғидир.

Пиранья балиқларининг ташқи тузилиши камбалага ўхшаган бўлиб, узунлиги 30-50 сантиметр, тишлари ўткир. Бу балиқлар катта ҳайвонлар ёки одамларга ҳужум қилганда, бир неча минут ичида уларнинг фақат суягини қолдирадилар, холос.

Пиранья балиқлари гала — гала бўлиб ҳужум қиладилар. Овчиларнинг ўқидан ярадор бўлган тимсохдар ҳам кўпинча пираньялардан омон қолмайдилар. Дарёдан сув ичаётган ҳайвоннинг оёғини ғажиб уни сувга йиқилишга мажбур қиладилар ва ҳайвон уларнинг ўлжасига айланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий