“Қирол Генри VIII” лақабли кўппак интернет юлдузига айланди

 Ортиқча вазндан азият чекаётган “Қирол Генри VIII” лақабли кўппак суратини Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси ўз саҳифасига жойлаштиргач, у машҳур бўлиб кетди.

Кучукнинг эгаси у билан бирга American Airlines компаниясининг биринчи классида учиб кетаётганди. Юмшоқ тўшамали аравачада ўтирган “Қирол Генри VIII” кўпчилик интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди, деб ёзади Metro нашри. 14 мингдан ортиқ Twitter фойдаланувчилари мазкур суратни севимли расмлар қаторига қўшган.
Metro нашрининг хабар беришича, кучук эгаси ўзи ва ити учун иккита чипта сотиб олган. Аммо, кўппак парвоз мобайнида ўз эгаси оёқлари устида ётиб келган. Парвоз мобайнида бошқа йўловчилар кучукнинг қандай қилиб бу даражада ортиқча вазн тўплаганини муҳокама қилишган.
Америкалик зоологларнинг фикрига кўра, ҳозирги кунда мамлакатдаги уй ҳайвонларининг ярмидан кўпроғи ортиқча вазндан азият чекади. Улар буни инсонлар уй ҳайвонларини озиқлантириш ва парвариш қилиш тартибини билмасликлари билан боғлашади. Кўпинча уй ҳайвонларини боқувчи инсонларнинг ўзларида ҳам эринчоқликлари оқибатида ортиқча вазн кузатилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий