Қизиқарли фактлар

  • -Антарктида устидан вертолёт учириш тақиқланган. Чунки унга қарамоқчи бўлган пингвинлар ортларига йиқилиб тушадилар ва қайтиб ўнглана олмайдилар.– Капалаклар топган озиқларини оёқлари ёрдамида “татиб” кўрадилар.

    – Бирор давлатда ҳам ҳарбий честь чап қўл билан берилмайди.

    – Майдони жиҳатдан Канада Хитойдан, Хитой эса АҚШдан каттароқдир.

    – Бегемотлар сув остида туғиладилар.

    – Шерлар тўдасида ўнта ўлжадан тўққизтасини урғочи шерлар тутиб келтирадилар.

    – Колибрилар юра олмайди.

    – Шекспир ва Сервантес бир кунда –1616 йилнинг 23 апрелида вафот этган.

     Илк бор йилига 1 миллиард АҚШ доллари ишлаб топган компания – General Motors (1955 йил).

    – Йилига дунёда 3,5 миллионта ваннани тўлдиришга етадиган Coca-Cola ичимлиги истеъмол қилинади.

    – 2004 йилгача кофеин Халқаро Олимпия Қўмитаси тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.

    – Италия макаронларнинг аксарият қисмини АҚШ ва Канададан импорт қилади.

    – Цирк аренасининг стандарт диаметри 12,8 метр этиб танланганининг боиси бор. Шунда югураётган отдан чавандоз тушиб кетмайди.

    – Орхидеялар асалариларни маст қиладиган кимёвий модда ишлаб чиқаради.

    – Энг баланд етиштирилган кунгабоқар Нидерландияда қайд қилинган бўлиб унинг узунлиги 7,5 метр бўлган.

    – DVD-дискдаги “йўлакчалар” узунлиги 12 километрни ташкил этади.

    – Факс ускунасининг илк прототипи 1843 йилда, яъни биринчи телефондан олдин пайдо бўлган.

    – Сайёрамизда балиқлар 400 милион йилдан буён яшаб келишади.

    – Скумбрия ва тунец ҳаракатланишдан тўхтаса, ўлади.

    – 60 ёшга бориб одам тилда таъм билиш рецепторларининг ярмини йўқотади, бурундаги ҳид билиш рецепторлари эса 40 фоизга заифлашади.

    – Ботулизмни келтириб чиқарувчи бактерия шу қадар заҳарлики, унинг 1 килограмми сайёрамиздаги барча одамларни қириб юбориши мумкин.
    – Дунёда энг кенг тарқалган кўкат – петрушка.

    – Илк пулли ҳожатхоналар Римда император Веспасиан ҳукмдорлиги даврида иш бошлаган.

    – Чигиртка олд оёқлари билан эшитади. Илон эса тили билан товуш тебранишларини ҳис этади.

    – Бир кўз йўқотилганда одамда маълумот қабул қилиш даражаси 20 фоизга камаяди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий