Қалб оғриса нима килиш керак?

  1. Керакли ва қизикарли китоб ўкинг.
    Агар қалб оғриса биринчи навбатда керакли ва қизиқарли китобни олиб кунига 1-2 соат ёки ундан ҳам кўпрок ўқинг.
  2. Ўзингиз севган ишингиз билан шуғулланинг.
    Бир иш билан машғул бўлинг- бу қалб оғриганидаги энг яхши қўлланма бўлиб, куп касалликларнинг, айникса психологик муаммоларнинг дориси ҳисобланади.
  3. Омадли одамлар билан мулоқот қилиб, улардан ўрнак олинг.
    Катталардан маслахат ва ўрнак олиш тўғри ҳисобланади. Шу билан бирга омадли одамлар билан мулоқот қилиш ва улардан ўрганишга тўғри келади. Чунки, одам 100 йил яшаши мумкин, лекин инсон 40 йил яшаб кўп нарсаларга эришиши мумкин.
  4. Мусиқа эшитинг.
    Қалбингиз оғриганда нима қилишни билмасангиз, қалбингизни севимли мусиқага тўлдиринг, у сизни илҳомлантирсин.
  5. Олдингизга катта ва арзийдиган мақсад қўйинг.
    Асосан инсон қалби унинг мақсади йўқлигидан ва ҳаётда ўз ўрнини топмаганидан оғрийди. Шунинг учун ҳам қалб оғримаслиги учун олдингизга катта ва арзийдиган мақсад қўйинг, у сизни ўзлигингизни топишга чорлайди. Қачонки инсон мақсадлар йўлида яшар экан, унинг хаёлига салбий фикрлар келмайди ва унга унинг вақт ҳам бўлмайди.

    Ўзингизни, қалбингизни эхтиёт қилинг.
    Барчангизга чексиз мехр ва мухаббат билан сизнинг Шоира.

манбаа: http://megadunyo.uz/ Психолог Шоира Исаковадан

Вам может понравиться

Добавить комментарий