Ғунчадек лаблар ва силлиқ товонлар

Куз фаслининг салқин шамоли лабларни қуритади. Товонлар ёрилиши каби муаммолар ҳам кўпчиликни безовта қила бошлайди. Ушбу саҳифамиздан ўзингизни қийнаётган муаммоларга жавоб топинг!

Лаблар парвариши

Намловчи муҳофаза

Куз фаслида лабларга асосан шамол, совуқ ва қуёш тез таъсир ўтказади. Шу сабабли ҳам лабларнинг шамолдан қуруқшаб қолиши ва эрта ажин тушиши эҳтимоли бор. Лаб териси силлиқ бўлиши учун бальзамлар ва махсус кремлардан фойдаланиш керак. Пардоз воситаларини танлаётганда терининг таъсирчанлигини синаб кўришни ҳам унутманг. Бундай “намловчи” муҳофаза лабларни кўпгина муаммолардан халос этади.

Гимнастика лаб шаклини яхшилайди.

Гарчи лаблар доимо ҳаракатда бўлиб турса-да, гимнастика уларга халақит бермайди. Балки чиройли шаклини сақлашга имкон беради. Машқларни ҳафтасига бир марта бажаришга ҳаракат қилинг. Бу ҳаракатлар жудаям оддий – лаблар чўччайтирилади ва ичига тортилади, лунжлар шиширилади, “А”, “О”, “И”, “У” ҳарфлари аниқ қилиб талаффуз этилади. Жағлар навбати билан ўнгга ва чапга ҳаракатлантирилади, сўнг хуштак чалинади. Бу машқларни камида 5-10 мартадан бажариш лозим.

Парваришнинг тўғри усули

 Пардоз қилишнинг энг тўғри усули лаб бўёқ билан тугалланишидир. Ишлаб чиқарувчилар бугунги кунда ҳилма-хил ранглар кўламини тақдим этишмоқда. Бунда тери рангини ҳисобга олиш зарур. Айни битта лаб бўёқ турли аёлларнинг лабида турлича кўринади. Агар юзингизга мос тушса, ёрқин рангли – қизил, олчаранг ёки бўғиқ тусли – оч пушти, қаймоқранг лаб бўёғини ишлатишдан уялманг. Муҳими, сизнинг лаб бўёғингиз, соч турмагингиз ва имижингиз билан уйғун бўлиши керак.

Тунги парвариш

Лабларнинг тунги гигиенаси ҳақида унутманг. Уйқуга кетиш олдидан лабдаги бўёқни бутунлай тозаланг, лабларингизнинг дам олишига имкон беринг. Улар жудаям нозик бўлгани учун ҳам пардозни тозаловчи махсус воситалардан фойдаланинг. Лаб бўёқни тозалагач, намловчи бальзам ёки уч кунда бир марта ўсимлик мойи суртиш мумкин. Шунингдек, мойчечак дамламасидан боғламалар қўйиш мумкин.

 Товон ёрилганда қўйиладиган боғлама

Карамнинг устги қаватидан бир-иккитасини шилиб ташланг ва ички қаватидан биттасини олиб, уни гўшт юмшатадиган болғача билан уриб, юмшатинг. Кейин карам баргини товонингизга қўйинг-да, устидан қалин жун мато билан ўраб, пайпоқ кийиб олинг. Бундай боғлама ухлашдан олдин қўйилгани мақсадга мувофиқ.

Юзни совуқдан сақловчи ниқоблар

  • Қовундан ниқоб: 2 ошқошиқ қирғичдан чиқарилган қовунга 1 чойқошиқ асал ва 1 ошқошиқ сметана қўшилади. Тайёр аралашма юзга суртилади. 20 дақиқадан сўнг юз илиқ сувда чайиб ташланади.
  • Творогли ниқоб:  3 ошқошиқ петрушка кўкатининг суви чиқарилади. Сўнг 3 ошқошиқ ёғли творог қўшилади. Тайёр ниқоб қуруқ юзга суртилади. 10 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. Ушбу ниқоб витаминларга бойдир.
  • Асалли ниқоб: 1 ошқошиқ асалга 1 дона тухум қўшилади. Сўнг юзга суртилади. Ниқобни  20 дақиқадан кейин ювиб ташлайсиз. Агар бу ниқоб 2-3 ҳафта мобайнида кунора юзга суртилса, юзга майинлик ва табиий жозиба бахш этади.
  • Бодрингли ниқоб: бодринг думалоқ шаклда тўғралади. Устидан сут қуйилади. Сўнг бир кечага совуқ жойга қўшиб, тайёр аралашма пахтага шимдирилади ва эрталаб ҳамдакечқурун юз териси артилади. Ниқоб юзда қотгач, ювиб ташланади.
  • Қовоқли ниқоб:  қовоқ тозаланиб, бўлакларга бўлинади ва қайнатилади. Бироз эзилгач, 1 ошқошиқ зайтун ёғи қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Олов ўчирилиб, илитилади. Ҳафтасига 2 маротаба 15 дақиқадан юзингизга қовоқли ниқоб қилиш юз шўрланишининг олдини олади.

ГУЛНОЗ тайёрлади.   

манбаа: http://sabo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий