Ғаройиб Байкал кўли

Дунёда жуда куп куллар бор. Улар хилма-хил хусусиятларга эга. Улар ичида табиат ажойиботхонари бўлган Байкални фахр билан тилга оламиз.

Россия харитасида шарқий Сибирь тоғлари орасида худди ойсимон тизилган Байкални қийналмай топа оламиз.

   Картинки по запросу фото байкал Картинки по запросу фото байкал Картинки по запросу фото байкал

Кулнинг майдони 31,5 минг кв км. Узунлиги 636 км га чўзилган. Байкалнинг ўзи сувга ва балиққа бой. У ўзининг чуқурлиги, сувининг кўплиги, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг хилма-хиллиги билан донг чиқарган. Байкал дунёда энг чуқур (1620 метр) кўл бўлиб, сувининг кўплиги жихатидан 2-ўринда туради. Кўл сувининг хажми 23 минг кубкилометр. Болтиқ денгизиникига тенг, Орол денгизиникидан 23 марта, Азов денгизиникидан 92 марта кўпдир. Кўлга 336 дарё қуйилади ва фақат бир дарё – Ангара оқиб чиқади, холос.

      Картинки по запросу фото байкал Картинки по запросу фото байкал Картинки по запросу фото байкал

Байкал кўлининг машҳур текширувчиси Г.Ю. Верешчагиннинг хисоблашича, агар кўлга ҳеч қандай дарё қуйилмай турган тақдирда ҳам Ангара Байкалнинг сувини қуритиш учун 400 йил оқиши керак экан. Кўлда ўсимлик ва хайвонот дунёсининг 1700 га яқин турлари мавжуддир. Булардан 70 фоизга яқини эндемиқ яъни фақат шу кўлга мансубдир.

  Картинки по запросу фото байкал Картинки по запросу фото байкал Картинки по запросу фото байкал

Кўлда яшовчи мавжудотларнинг купчилиги учламчи даврга мансубдир. Шунинг учун Байкални учламчи давр фаунасининг тирик музейи дейишимиз мумкин. Байкал тюлени, балиқлардан омуль, бичоқ голомянка ва бошқаларни юқоридаги фикримизга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Голомянка, тирик бола туғувчи балиқдир. Балиқда ёғ кўп бўлиб, ўлгандан кейин ҳам сувда чўкиб кетмайди. Қадимги вақтларда кишилар шамол чиқариб ташлаган балиқларни йиғиб шам сифатида ва даволашда ишлатганлар.

Вам может понравиться

Добавить комментарий