Ғайритабиий соялар

Қуёш чарақлаб нур сочиб турса-ю, буюмлар соя бермаса, бу ҳақиқатга тўғри келадими? Тўғри келади. Экваторда ва унинг атрофида Қуёш нурлари ерга тик тушади.

Қуёш тик тепада турганда жисмларнинг сояси ён томонга тушмайди, масалан, одамнинг сояси унинг оёғи тагида бўлади (9 ва 10-расмлар).

Марказий Осиёда Қуёш ҳеч қачон тик кўтарилмайди, шунинг учун буюмларнинг сояси ён томонга тушади. Қуёш тик тепада турганда уфқдан 90° баланд кўтарилган бўлади. Бу ҳолни 23°30`шимолий (22-июнда) ва жанубий кенгликлар (22-декабр) оралиғида кузатиш мумкин.

Марказий Осиё жойлашган географик кенгликларда буюмлар сояси сутка ва йил давомида ўзгариб туради: ёзда соя қисқароқ, қишда эса узунроқ бўлади. Бу Қуёшнинг уфқдан кўтарилиш баландлигига боғлиқ.                                                                       Одам соясиЭкваторда одам сояси

Қутбда одам сояси

Қутбда киши соясининг узунлиги сутка давомида ўзгармайди. Аммо туш пайти билан ярим тунда соя қарама-қарши томонга йўналган бўлади. Бунга сабаб шуки, қутбда Қуёшнинг уфқдан кўтарилиш баландлиги” сутка давомида ўзгармайди. Қуёш уфқда параллел ҳолда ҳаракатланади. Қутбда Қуёш уфқдан 23°30`кўтарилиши мумкин, холос. Шунинг учун қутбда одамнинг сояси унинг бўйидан 2,3 баравар узун бўлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий