Ўтмишдаги қизиқарли гаровлар

Қуйида ўз даврида шов-шув бўлган тарихий шахслар билан боғлиқ айрим гаровлар ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.

Энг қисқа ҳикоя

Машҳур адиб Эрнест Хемингуей кунлардан бирида бир адабиёшуносга энг қисқа ҳикоя ёзиши мумкинлиги тўғрисида сўз очади. Дўсти эса бунга истеҳзоли кулиб қўяди. Шунда адиб баҳс бойлашади. Шу тахлит олтита сўздан иборат, адабиётнинг барча талабларига жавоб бера оладиган, кулминацион чўққи ва ечими мавжуд энг қисқа ҳикоя вужудга келади. Бундан Хемингуейнинг дўстлари ҳайратланишади. Ҳикоя қуйидагича эди: “Болалар ботинкаси сотилади. Поябзал ҳали кийилмаган…” Гаровда ютиб чиққан Хемингуей белгиланган пулга эришибгина қолмай, адабиёт тарихида “ энг қисқа ҳикоя устаси” мақомини ҳам олган.

Топқир Граф

Инглиз амалдори, граф Уилям Дуглас ХVIII асрда яшаган. У бекорчиликдан қартабозлик, ароқхўрлик, гаров каби ёмон одатларга ружу қўйганди. Уни тарихда машҳур қилган воқеа эса гаров билан боғлиқ. Бир куни 50 нил узоқликдаги манзилга бир соатдан кам вақт ичида мактуб етказа олишини исботламоқчи бўлади. Рақиблари эса унга агар ўйинда ютиб чиқса, катта миқдорда пул олишини ваъда қилишади. Шуни алоҳида такидлаш керакки, ўша даврда хат ташийдиган каптарлар бир соатда 44 мил масофани босиб ўтишарди. Уилям эса мақсадга эришиш учун қуйидагича тадбир қўллайди. Манзилга олиб бориладиган йўлда 20 дан ортиқ крикетчини тўплаб, ўйин ўйнашларини илтимос қилишди. Ўйинда ўйналадиган коптокчага эса мактуб ечилиб кетмас қилиб бойланган. Шу тариқа мактуб ўз манзилига етказилди. Топқир Уилям эса катта миқдорда пулга эга бўлди.

10 миллион тангалик вино

Ушбу гаров Клеопатра ва Марк Антоний ўртасида бўлиб ўтган. Бир куни Миср қироличаси Антонийга кечги овқат маҳали қиймати 10 миллион тангага белгиланган вино шарбатини ичишга қодир эканини айтади. Ҳукмдор эса шунчаки кулиб қўяди, аммо осонгина розилик билдиради. Негаки ҳажми улкан идишдаги ичимликни бир аёл ичишини тасаввурига сиғдира олмаган. Шунда ўзича Клеопатра енгилишини фаҳмлаб, гаровга кўнади. Кечқурун малика ўлпондан тушган чашкани винога тўлдириб, бир нафасда ичимликни ичади. Идиш ичига эса ўз бисотидаги энг қимматбаҳо тақинчоқ – қора марварид солинган эди. Марк Антоний воқеага шоҳид бўлгач, ранги оқариб кетади.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий