Ўсимликлар қуруқлик сари

Ҳайвонлар ерни забт этаётган пайтда сув ўтлари ҳам қуруқликка интилган. Бунинг учун улар ерда тутиб туришга ёрдам берадиган илдизлар тизимини ривожлантиришга мажбур бўлган.

Илдизлар худди водопровод қувурлари каби баргларга сув етказиб берган. Барглар, ўз навбатида, сайёрани кислород билан бойитган. Илдизи, пояси ва барглари бўлган биринчи ўсимликлар — йўсин ва папоротник (қирққулоқ)лар мутлақо бир хил шаклли сув ўтларидан пайдо бўлган.

Чамаси 300 миллион йил илгари, тошкўмир даврида ўсимликлар қуюқ ўрмонларни ҳосил қилган пайтларда қуруқлик ҳудудлари бир-бири билан тўқнашиб, катта тоғ тизмаларини пайдо қилган.

Сўв ўтлариБу сув ўсимликларига илдиз ҳам, поя ҳам, барглар ҳам керак бўлмаган; улар сувда муаллақ туриб, озиқни бевосита сувдан олган.

 Картинки по запросу фото подводное трава

ЙўсинБу кичкинагина ўсимликлар қуруқликни биринчи бўлиб забт этган. Паст пояси учидаги қалпоқчалар тагига тўпланган споралар (урчиш аъзолари) жойлашган.

НиначиБиринчи учадиган ҳашарот (ниначи)нинг қанотлари узунлиги 70 сантиметрча бўлган. Тошкўмир даврида Ерда ўргимчак, чаён ва қирқоёқ мавжуд бўлган.

РинияБарглари йўқ, лекин узун ва ингичка поясининг учида споралар учун «контейнер» бўлган бу ғаройиб ўсимлик йўсин билан папоротник ўртасидаги оралиқ тур бўлган бўлса, ажабмас.

ТошкўмирЭнг кенг тарқалган ёнувчи материалжардан бири бўлган тошкўмир жуда қадимда ҳозирги торфли ботқоқликларга ўхшаш ботқоқлик жойлардаги қатламларда тўпланган ўсимликлар (асосан, йўсин ва папоротник) қолдиқларидан пайдо болган.

ГлоссоптеридларГлоссоптеридлар майда ўтсимон ўсимлик бўлиб, споралардан эмас, уруғлардан кўпайган ўсимликларнинг биринчи тури ҳисобланади. Уруғлар ҳозирги игнабаргли дарахтларнинг қуббаларига ўхшаш майда барглар ёки тангачаларда тарқалган.

ЛепидодендронБу жуда баланд (30-40 метрлар чамаси) дарахтсимон папоротник. Папоротниклар сувдан кўчган икки ҳужайранинг бирикишидан кўпайган.

Ботқоқлик ёки жуда нам жойларда папоротникларни ҳозир ҳам учратиш мумкин.

Вам может понравиться

Добавить комментарий