Ўрикхўр одамлар сири

Кашмирнинг энг шимолидаги кичкина Гилгит шахрига ҳар йили бир марта камгап тоғликлар келади. Бу одамларга қараб хайрон бўласан, киши.

Улар елкаларида оғир ток кўтариб тоғлар, даралар ва ўпирилиб тушган тошлар оша кўп километрлаб йўл юриб келсалар ҳам жуда бардам ва тетик кўринадилар. Уларниш тилини ҳич ким тушунмайди. Аммо махаллий шевалардан бирида айтилган бир неча оғиз сўз тордан келтирилган ўрик сабзавот, қўй жунидан тўқилган гиламларни улар учуй энг керакли ҳисобланган лампаёғ ва газламаларга айирбошлашга ёрдам беради. Улар Гилгитда айирбошланган молларни олиб. шошилмасдан яна тоққа жунаб кетишади. Бу одамлар сирли хунза халқининг вакилларидир.

Картинки по запросу фото Хунза  Картинки по запросу фото Хунза  Картинки по запросу фото Хунза

1964 йилнинг қишида кўпгипа газеталарда француз Белъвефернинг сирли хунзалар мамлакатига қилган экспсдициясининг «Касаллик нималигини билмайдиган халқ,», «Бахтиёр киншлар подписи», «Булутдан баландда узоқ, яшовчи кишилар мамлакати» ҳақидаги репортажлари бос или б чикди.

Бсльвефер экспедидияси кам урганилган бухалқ,нинг турмуши ва урф-одатлари ҳақида қизиқарли матёриаллар олиб қайтди. Бироқ, евромалик кишининг хунза халқ,и билан биринчи танишувй утган асрдаёқ руй берган эди.

Шотландияли врач Маккаррисон Қорақурум тогларида ун беш йилга яқин яшаган. Маккаррисон узи иш олиб боргаи жамоага тез-тез медицина ёрдами куреатарди. Аммо хунзаликларнинг ҳеч қачон врачга иши тушмаган. Бу, шубхасиз, улардаи ҳеч ким ҳеч қачон касал бўлмаганлигидан далолат беради.

Хунзаликлар жуда узоқ, — 120 йил умр кўриши маълум бўлди. Бу ерда 90 яшар чоллар жуда бардам, соғлом ва бақувват, улар ёшлар қатори меҳнат қилади. 130— 140 яшар бардам чоллар ҳам тез-тез учраб туради. Юз яшар қариянинг ўнлаб километр йўлни «енгил»гина сайр қилганини айтмайсизми! Бу ердаги хотин-қизлар роят гўзал ва қадди-қомати жуда келишган бўлади. Улар 50-60 ёшида ҳам гўзаллигини деярли йўқотмайди.

Картинки по запросу фото Хунза  Картинки по запросу фото Хунза  Картинки по запросу фото Хунза

Маккаррисоннинг фикрича, хунзаликларнинг соғлом бўлиши ва узоқ, умр кўришига сабаб — турмуш кечириш усулларининг батартиблиги ва овқатланиш режимига қаттиқ риоя қилинишидир.

Франциялик журналист Ноэль Барбер ҳам хунзалар водийсида бўлган. Водийни ўз кўзи билан кўрган бу киши бундай ҳиқоя қилади:

«….Полициясиз, пулсиз, автомобилсиз, меҳмонхонасиз, газета ва радиосиз, турмасиз бу мамлакат ҳозирги дунёнинг шовқин-суронидан ва ташвишларидан холи. Икки ярим минг метр баланддаги бу мамлакатни яқин йўлаб бўлмайдиган етти минг метрлик баланд-баланд тоғлар ҳимоя қилиб туради. Водийнинг узунлиги 150 километрга яқин, эни эса 5 километрдан ошмайди.

Водийда 32 минг кишидан иборат хунза халқи яшайди, Бу округ бошлиғи «Мир» де ган унвонига эга. Унинг даргоҳи аҳолисининг сони тўрт минг кишига борадиган кичкина Балтит шаҳарчасидадир. Бутун водийда фақат унинг уйида электр чироғи бор. Бу электр чирогига кунига уч соатгина ишлатиладиган кичкина моторча (движок) ток беради. Унинг иккита «Вилли» автомобили ҳам бор, уларнинг буў ерга қандай келиб қолган и номаълум.

Балтитда меҳмонхона бўлмаганлигидан водийга келгаи кишилар одат бўйича Мирникига келиб тушадилар.

«Хужайин мени сарой парки ўртасида жойгашган павильонларнинг бирига кузатиб қўйди, — деб ёзган Н.Барбер. — Ёғочдан қурилгап кичик уй олдида мени хизматкор кутиб олиб, узоқ ва чарчатиб қўядиган йўлдап бошлаб борди, кейин ваннахонани кўрсатиб душга тушишим мумкинлигини айтди.

«Бу олис тоғ районида душ нима килади, бу ерга Қандай қилиб водопровод келтиришган экан?» деган саволлар миямга келди. Кейин ҳаммасини тушуниб олдим. Кечаси дукур-дукурни эшитганимда томга қоплон ёки тоғ қўчқори чиқмаганмикин деб ўйлагандим. Кейин маълум бўлишича, хизматкор оддий ёғоч бочкадан иборат «сув минораси»га кечаси челакда сув олиб чиқиб тўлдириб юрган экан.

Иккинчи куни мен водийнинг барча одамлари қатори уйқудан соат 4 да — қуёш билан бирга турдим. Улар соат 6 да нонушта қилишар, соат 3 гача далада ишлашар, соат 5 ларгача дам олишар ва яна ишлашар экан. Кечки соат 9 да шаҳар халқи ширин уйқуда бўлади. Маҳаллий халқнинг қисқача кун тартиби шундай».

Водийнинг тоғдан оқиб тушаётган, минерал тузларга бой сув билан суғорилаётган ерлари камсуқум хунза халқининг деярли барча эхдиёжини қондиради. Бу ерда ғалла, мева, сабзавотдан эртаклардагидек мўл ҳосил етишади. Чорва моллари учун озуқа сероб Водийнинг кишига роҳат бахш этувчи иқлимий шароити мўл ҳосил олиш учун қулай. Водийда ёзда ҳаво ҳарорати 40° дан ошмайди, қишда эса 10° дан қаттиқ совуқ бўлмайди.

Қадимги ҳинд қиссаларида ривоят қилинишича, хунза халқи бундан икки минг йилдан ҳам бурунроқ бунёдга келган. Баъзи тадқиқодчилар, хунзалар Искандар Зулқарнайннииг пиёда аскарлари Шимолий Хиндистоннинг дарё бўйидаги водийларини босиб олган вақтларда бунёдга келган, уларнинг биринчи жамоаларини савдогарлар ва Искандар кишинининг солдатлари тузган, деб тахмин қилмокда.

Кунларнинг бирида, -деб ёзган Ноэль Барбер, — дурадгорлар Мир саройининг балконини тузатаётганини кўриб қолдим. Уларга иш хақи ўрнига яхши, мазалик овқат берилди. Мирнинг олтмишта хизматчиси бор. Аммо улардан биронтаси иш хақи олмайди. Уларни овқатлантиришади, кийинтиришади ва бир парча ер беришади. Мирнинг участкасида хизматкорларидан ташқари, атроф- теваракдаги қўшнилари ҳам ишлайди. Уларга ҳам иш хақи ўрнига маҳсулот — ҳосилнинг учдан икки қисми берилади.

Мен бу ерда тўй маросими бўлганини бирон марта кўрмадим. Эрга теккан аёллар сочини икки ўрим қилиб юриши билан эрсиз аёллардан ажралиб туради. Афсуски, тоғликлар удуми уларнинг суратга тушишини ман қилади, шу сабабли, мен қорақурумлик хонимнинг суратини кўрсатиш имкониятига эга эмасман».

Хунза йигити бирон қизни ёқтириб қолса, бу ҳакда ҳаммадан олдин ўз ота-онасига айтади. Ота-она ўғлининг нақадар самимий ва тўғри гапираётганини чамалаб куўриб, сўнгра қизнинг ота-онаси билан гаплашади. Агар икки томон ҳам рози бўлишса тўй ҳақида маслаҳатлашади. Тўйлар йилига бир марта—декабрь ойининг бирон кунида ўтказилади. Бу кунни Мир тайинлайди. Ўнтача қариндошлардан биронтасиникида куёв билан келин қаттик назорат остида дийдор кўришади. Бу ерда бевафолик қилиш жуда камдан-кам учрайди. Агар шундай ҳол рўй бериб қолса, Қадимги урф-одатларга биноан, айбдорларнинг уйлари ёндириб юборилади. Бундай «муҳаббат ёнғини» кейинги марта 1934 йилда бўлиб ўтган.

Водийда икки юзга яқин қишлоқ бор. Хунзалар қишлоғи, одатда, тошдан қурилган 5—6 уйдан ибораг бўлади. Ҳар бир уйнинг олдида ихчамгина ҳовлиси, орқасида — боғи бор. Хунзалар фақат қишда ёғингарчилик вақтидагина уйда яшайди, йилнинг қолган вақтини бутун оила, ҳатто кексалар ва болалар ҳам ховлида ёки айвонда _ ўтказади.

Хунзалар қишда — 10° совуқда ҳам музни тешиб чўмиладилар. Улар совуқда жуда чидамлидир, печларини исиниш учуй эмас, фақат овқат тайёрлаш учун ёқадилар.

«Барча болалар сингари хунза болалари ҳам уйиини яхши кўради, лекин болаларнинг бир-бири билан жанжаллашганмни, урушганини бирон марта курмадим. Ўз- ўзини тута билиш ва совуққонлик хунзаларнинг узоқ, яшаш сирларидан бири бўлса керақ— деб ёзган Барбер,— Улар болаларини ёшлигидан ана шундай тарбия қилади. Соф тоғ ҳавоси, покиза овқат, режим ва чиниқиш, албатга, катта аҳамиятга эга. Аммо улардаги кишини ҳайратда қолдирадиган хотиржамлик жуда мухим. Масалан, мен хунзаларнинг оғриқни писанд қилмаслигини пайқадим. Хунза боласи йиқилиб бирон жойини шикастласа ҳам йиғламайди. Бу ерда тиш оғриғи камдаи-кам учрайди (улар тишларини ўсимлик пояси билан тозалайди). Оғриқ тишни қишлоқ темирчиси олиб ташлайди. Улариинг одати бўйича, тиш олдираётганда ҳазиллашиш ёки кулиб туриш керак экан.

Картинки по запросу фото Хунза  Картинки по запросу фото Хунза  Картинки по запросу фото Хунза

Хунзалар мамлакатида семиз эркак ёки аёлни учратмайсиз. Қўшни халқлар уларни «қоринсиз кишилар» деб аташади. Хунзалар қариганларида ҳам қиёфаси гўзал ва кўриниши ёш бўлади.

…Мен юзга кирган чол ва кампирлар кунлигини кўриб таажжубланардим,— дейди Барбер,— Бир куни 118 яшар Хайдар Бек билан гаплашиб қолдим. У ўн километрга яқин йўл босиб ҳозиргина тоғдан тушиб келганди. Кўринишидан унга 70 ёшдан ортиқ беролмайсиз. 93 яшар Рахмат Али менга ўзининг янги туғилган ўғилчасини кўрсатди. Рахмат Алининг ўзи ҳар куни деярлик 40—50 килограммдан юк кўтариб 30 километрлаб йўл юради… Менда, хунзаларнинг болалари соғлиқ ва саломатликда катталардан қолишмайди, деган фикр туғилди. Улар, одатда болаларда бўладиган касалликларга дучор бўлмайдилар, ҳатто тумов нималигини ҳам билмайдилар», Маккаррисон ҳам, Бельвефер ҳам хунзаларнинг узоқ яшаш сири овқатланиш тартиб – қоидаларига, қатъий режимга риоя қилаётганликларида, деган фикрда. Бу режим ва пархез гўштсиз, нуқул сабзавотларни, асосан, хомлигича истеъмол силиш, тоғ суви ичиш, асабни қўзғайдиган алкаголли ичимликлар, кофе, тамаки истеъмол қилмасликдан иборат.

Водийда боғлар жуда кўп ҳосил йиғиб олингандан кейин унинг бир қисми қуритилиб, қишга ғамлаб қўйилади. Тадқиқотчилар хунзаларнинг ўзларигагина маълум бўлган қандайдир сирли таомларни истеъмол қилиши ҳам уларнинг узоқ, яшашига сабаб бўлмоқда, деб тахмин қилмоқда. Масалан, хунзалар «тоғ асали»нинг сирини билишар эмиш. Хунзалар пишлоқ ва сутга қўшадиган аччиқ мазали—бу нарса тоғ тепасида ўсадиган қандайдир ўтдан тайёрланади. Водий аҳолиси «тоғ асали»нинг сирини ҳеч кимга айтмайди. Олимлар, бу сирли озуқа хунзаларни касалликлардан сақловчи қандайдир антисептик хусусиятларга эга бўлса керақ деган фикрда.

Кунларнинг бирида Барберни меҳмонга таклиф қилишган, Барбер уй бекасининг «сеҳрли суюқ дори» тайёрлаганини кўрган. Уй бекаси икки ҳовуч туршакни майдалаб, унга сув қўшган. Доривор куни билан тиндирилган. Эрталаб уни меҳмонга беришган. Барбер икки стакан туршак суви ичганидан кейин ўзини тўқ ва бар­дам сезган.

Мир саройида Барберни ўрикдан қилинган вино би­лан меҳмон қилишади. Хунзалар ўрикнииг гушти ёки мағзини ҳар қандай қайлага қўшади, юмшоқ мағзини хомлигича ейди ёки эзиб мойини олади. Кекса дарахтлар кесиб ўтин қилинади, чунки водийда ёқилғи жуда кам. Ўрик мойи хунза аёлларининг бирдан-бир упа-элиги ҳисобланади. Улар бу мой билан кумуш тақинчоқларини ярқирагунча тозалайдилар. Қишда туршак ва унинг мағзини бирга қайнатиб, шу қоришмадан нон ёпадилар, эрталаб эса қайнатилган ўрик суви ичадилар.

Картинки по запросу фото Хунза  Картинки по запросу фото Хунза  Картинки по запросу фото Хунза

Боғлар ҳосил бермайдиган икки-уч ойни водий ахолиси «оч бахор» деб атайди. Уларнннг шу даврдаги бутун овқати бир стакан туршак сувидан ёки шунга ўхшаш мева қоқидан тайёрланган ичимлик ва тоғ сувидан иборат.

«Хунзалар ҳўл мевани пўсти билан ейди. Хушмуомала ҳамда вазмин киши бўлган Мир,— дейди Ноэль Барбер,— ўз меҳмонининг олхўри пустлоғини арчиётганини кўриб таажжубини зўрға яшира олди. Хунзалар сабзавотни хомлигича истеъмол қилишни афзал кўради. Уни пишириб емоқчи бўлсалар, озгина сувда қайнатиб ичадилар. Дон, одатда, кўл тегирмонида тортилади, Бироқ баъзи жойлардаги шаршаралар ёнида сув тегирмонлари ҳам бор. Ўз тегирмони бўлмаган кишилар дон торттиргани учун тегирмончига донининг 40 фоизга яқинини беради. Улар кепакли ундан нон ёпишади, эчки ва сигирларнинг сутини илиқлигида ичади. Сутдан қаттиқ увитади ва ўткир пишлоқ тайёрлайди. «Татиб кўриш» деди Мир бир куни менга бир бўлак пишлоқ узатиб, «унинг тайёрланганига 13 йил бўлди. Бу ҳали ҳеч гап эмас. Биз пишлоқларни 20 йилгача сақлаймиз».

Вам может понравиться

Добавить комментарий