Ўн олти ёшли шоввоз имкониятлари чекланган оналар учун қурилма ихтиро қилди

Шарина Жонс беш ёшида қаттиқ зарб туфайли оёғидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлди. Ўттиз йил ўтгач эса у илк фарзандини кутиш арафасида ўзи аравачада бўла туриб, қандай қилиб чақалоқлар аравачасини бошқаришини ўйлаб ташвиш чекаётганди. Бахтни қаранг-ки, Детройт олий мактаби талабаси Алден Каин Жонс билан ҳамкорликда олти ойлик машаққатли меҳнат эвазига махсус дизайндаги қурилма ихтиро қилди.

“Жонс билан кўришиб у нима исташи ва истамаслиги ҳақида гаплашиш ихтиро учун қулайлик яратди”, – дейди Каин “Мичиган Католигига” берган интервюсида. “У билан суҳбат қуриш асносида қурилманинг иш фаолияти йўлга қўйилди, махсус сумка ўрнатилди, стул атрофида қандай қилиб айлана олиниши кўриб чиқилди”. Тодайга берган бошқа интервюсида эса Шаринанинг қурилмадан фойдаланганини кўриб бениҳоя мамнун эканлигини айтган.

Шарина Жонс ногиронлар аравачасида бўла туриб чақалоқлар аравачасини бошқаришини ўйлаб ташвиш чекаётганди, шунинг учун ўн олти ёшли шоввоз йигит бу муаммонинг ечимини топди.

Жонс болаликдаги қаттиқ зарб туфайли юриш имкониятидан маҳрум бўлган.

Каиннинг ихтироси Жонснинг аравачасида чақалоқни сайрга олиб чиқиш имконини беради.

Қурилма аравачага маҳкамланади ва бошқариладиган ўриндиқдан фойдаланилади.

Қуйидаги видеода қурилма қандай ишлашини томоша қилишингиз мумкин.

Манбаа: Хабардор.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий