Ўнг ёки чап (ажойиб психалогик фактлар)

Инсон организмининг бундай фаолияти унинг турли ҳулқ-атвор шаклларида намоён бўлади. Бундай ҳулқ-атвор реакциялари чап ва ўнг турлардан ташкил топади.

Демак, сиз бир нечта машқ бажариб ўзингизда қайси турдаги реакция устунлигини аниқлашингиз мумкин. Қўғоз ва қалам тайёрлаб, хар бир машқдан кейинги натижани «Ўнг» бўлса — «Ў», «Чап » бўлса — «Ч» деб белгилаб боринг.

1- машқ.

Қўлларингизни олдинга чўзиб, бармоқларингизни чалкаштиринг. Энди қаранг, бош бармоқларингиз қайси бири устида турибди – ўнгми, чапми?

2-машқ.

Кўрсаткич бармоқларингизни бирлаштириб, нишонга олаётгандек олдинга чўзинг. Бирор нуқтани нишонга олиб бир кўзингизни юминг. Энди қайси бир бармоғингиз нишонни аниқ олганини белгиланг.

3-машқ.

Бу «Напалеон туриши» деб аталади. Қўлларингизни кўксингизда чалкаштиринг, Қайси қўлингиз устида турган бўлса, белгилаб қўйинг.

4-машқ.

Бироз қарсак чалинг. Энди эса қайси қўлингиз энг устида эканига эътибор беринг.

Натижани қўғозга ёзинг.

Биринчи машқ сизнинг тафаккурингиз мантиққа ёки ҳиссиётга мойиллигини билдиради.

Иккинчи машқ қаттиққўллик ва жаҳлдорликни

Учинчи машқ соддалика ёки такаббурликка мойилликни

Тўртинчи ҳарактердаги қатъийлик ва қатъиятсизликни англатади.

Тест натижалари қуйидагича :

Ў Ў Ў Ў

Умумқабул қилинган фикрга эргашиш, эски қонун ва ақидаларга мойиллик, ҳулқ–атвордаги барқарорлик.

Ў Ў Ў Ч

Ишончсиз конвертавизм, кучсиз темперамент. Журъатсизлик.

Ў Ў Ч Ў

Ҳушомад, қатъийлик, юмор ҳисси, фаоллик, серҳаракатлик, темпераментлик, «артистлик». Бу кучли ҳарактер кучсиз турларни қабул қилмайди. У билан мулоқотда юмор ва қатъийлик зарур.

Ў Ў Ч Ч

Камёб ва мустақил ҳарактер тўри. Юмор ҳисси, ҳушомад, юмшоқлик ва «артистлик». Ҳарактерида қатъийлик ва журъатсизлик ўртасида бироз қарама – қаршилик бор . Алоқа ўрнатиш даражаси юқори, аммо мошлашиш жуда секин.

Ў Ч Ў Ў

Ишбилармон ҳарактер, таҳлилий фикр ва юмшоқ ҳарактер. Кўпроқ бу тур аёлларда учрайди. «Ишбилармон аёл» рамзи. Мослашиши секин, эҳтиёткор. Бундай одамлар юзма–юз жангга киришишади. Уларда сабр, ҳисоб–китоб устун туради. Муносабатлар ривожи суст, бироз совуқ.

Ў Ч Ў Ч

Кучсиз ҳарактер, жуда кам учрайди. Ҳимоясиз ва кучсиз. Турли таъсирларга берулувчан. Фақат аёлларда учрайди.

Ў Ч Ч Ў

Янги таассуротларга ўч ва зиддиятлар юзага келишидан қочувҳчи. Бироз беқарорлик, ўзига ҳос юмшоқлик. Ҳиссиётлари секин, жиддий. Оддий ва мулоқотда кўпинча тортинчоқ. Янги ҳулқ – атворга ўтишга мойил. Кўпинча аёлларда учрайди.

Ў Ч Ч Ч

Беқарор ва эркин ҳарактер. Асосий ҳусусияти — таҳлилий фикр юритиш. Кам учрайди.

Ч Ў Ў Ў

Турли шароитларга жуда яхши мослашувчан кўп учрайдиган ҳарактер. Ҳиссиётли ва қатъиятсиз. Бегона таъсирга юқори берилувчанлик. Бошқача ҳарактерлар билан осон алоқага киради. Еркакларда ҳиссиётлари паст, флегматикликка мойиллик кузатилади.

Ч Ў Ў Ч

Кучсиз қатъият, юмшоқлик, аста–секин таъсирга берилувчан, соддалик. Ўзига ўта эътибор талаб қилади — «кичик малика» типи.

Ч Ў Ч Ў

Энг кучли ҳарактер эгаси. Фикрига таъсир ўтказиш қийин. Қатъийлик кўрсатишга қодир. Аммо, бур нарса баъзан иккинчи даражали мақсадлар учун жон куйдиришга олиб келади. Кучли шаҳс, ҳаракатчан, қийинчиликни енгишга қобилиятли. Бировларнинг нуқтаи назарига етарли эътибор бермайдиган, бироз консерватор. Бундай одамлар қарамликни (маънавий ва моддий) ёмон кўрадилар.

Ч Ў Ч Ч

Кучли ва эркин ҳарактер. Фикрига таъсир ўтказиш қийин. Асосий ҳусусияти – юзаки юмшоқлик ва ҳиссиёт билан ўралган ички ғазаб. Ўзаро таъсир тез, ўзаро тушуниш секин.

Ч Ч ЎЎ

Дўстлик ва оддийлик. Қизиқишлари бироз тарқоқ.

Ч Ч Ў Ч

Асосий ҳусусияти: соддадиллик, юмшоқлик, ишонувчанлик. Бу жуда кам учрайдиган ҳарактер (аёлларда 1%, эркакларда умуман учрамайди ).

Ч Ч Ч Ў

Ҳиссиётлилик ва журъатлилик (асосий ҳусусияти), серҳаракат, бироз бесаранжомлик. Бу нарса ўйланмаган, тез қарор қилинган, ҳиссиётга асосланган ишларга олиб келади. Улар билан мулоқотда «тормозловчи меҳанизмлар» зарур.

Ч Ч Ч Ч

Нарсаларга янгича назар ташловчи қобилият соҳиби (антиконсеватизм), кучли ҳиссиёт, ўзига ҳослик, ҳудбинлик, ўжарлик, ҳимояланганлик, баъзан ўта индамас. «Кўзни қамаштирувчи » табассум қилишга қодир.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий