Ўзи йиғиладиган “марсча” уй

Европа олимлари ўзи йиғиладиган “марсча уй”ни яратди Бешта давлат ҳамкорлигида яратилган “марсча уй” 15-декабр, сешанба куни Страсбургдаги Халқаро космик университетда намойиш этилади.

Бу ҳақда “Интерфакс” хабар беради. Естония, Франсия, Австрия, Белгия ва Чехия олимлари томонидан яратилган ўзи йиғиладиган “марсча уй” ўзига хос дизайнга эга бўлиб, экстремал шароитларда яшаш учун мўлжалланган. Ундан космос билан боғлиқ бундан кейинги тажрибаларда фойдаланиш кутилмоқда. Тайёр ҳолатда уйнинг узунлиги 6 метр, эни эса 2,4 метрни ташкил этади. Уйнинг вазни 6 минг килограмм бўлиб, уни йирик юк машинасининг кузовига жойлаш мумкин. Уй икки кишига мўлжалланган бўлиб, унда икки ҳафтагача яшаш мумкин. Тузилиши бўйича у ошхона, дам олиш хонаси, ишлаш учун хона, ҳаммом ва ҳожатхонага эга классик турар-жойни эслатади. Уйнинг қурилиши СҲЕЕ халқаро лойиҳаси доирасида амалга оширилиб, бунда Ердан ташқари шароитларда яшаш учун мўлжалланган автоном турар-жойни яратиш мақсади кўзланган эди.

Манба: замонавий.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий