Ўзбекистон Давлат бошқаруви тизими

Бу тизим ижро ҳокимиятини амалга оширувчи идоралар тизими, яъни ижро этиш ва фармойиш бериш фаолиятини амалга оширувчи органлар тизимидан иборат. Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви тизимига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Президенти-давлат бошлиғи ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминловчи сифатида;

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари;

Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари;

Ўзбекистон Республикаси марказий давлат бошқаруви идоралари ва унинг жойлардаги маҳаллий органлари;

Вилоят, шаҳар, туман ҳокимларй, ҳокимиятлар ҳамда уларнинг бўлим ва бошқармалари. Давлат бошқаруви тизимининг тармоқлари ва йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида ва ҳар бир соҳага тегишли қонуи, кўрсатма ва шу каби бошқа ҳужжатларга таяниб иш олиб боради.

Вам может понравиться

Добавить комментарий