Ўзбекистонда 2016 йил бошидан хавфсиз автомобиль ойналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2016 йил бошидан хавфсиз автомобиль ойналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Бугунги кунда мазкур автомобиль ойналари «GM Узбекистан» автомобиль заводининг асосий конвеерида синовдан ўтказишга тайёрланмоқда.

«Автоойна» МЧЖ корхонасида Т250 автомобиль русуми учун хавфсиз ойналар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг июль ойида янги автомобиль русуми учун мўлжалланган ойна намуналари «GM-Кореа» ишлаб чиқариш корхонасида дастлабки синовдан ўтказилди.

Россия Федерацияси Давлат Стандартлаштириш хизмати томонидан тақдим этилган ушбу автомобиль ойналарининг ўрнатилган тартиб қоидаларга мувофиқ хавфсиз турдаги материаллардан фойдаланган ҳолда тайёрланганини тасдиқловчи сертификатлар «Автоойна» МЧЖ га Т250 русуми учун мўлжалланган автомобиль ойналарини барча синовлардан ўтказилгандан кейин МДҲ давлатларидаги иккиламчи бозорларга экспорт қилиш имкониятини беради.

Янги автомобиль ойналарини 2016 йил бошидан серияли ишлаб чиқариш кўзда тутилган, деб хабар қилади”Ўзавтосаноат” АК нинг ахборот хизмати.

манба:uzreport.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий