Ўзбекистондан 4368 киши “Грин карта” ғолиби

АҚШ Давлат Департаменти 2016 йил «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV» (Грин Кард) Лотереясига рўйхатга олиш даври 2014 йил 1 октябрдан 2014 йил 3 ноябр Тошкент вақти билан соат 22:00 гача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди.

Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV» дастури орқали 50000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил мобайнидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.

Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида http://www.dvlottery.state.govсаҳифаси орқали топширилиши шарт. DV Лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди. Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кутмаслик тавсия этилади. Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги Интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин.

2015 йил 5 майдан бошлаб, қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи варақларидан фойдаланиб, Давлат Департаментининг Интернет саҳифасида иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш учун танланган ёки танланмаганликлари ҳақида маълумотларни билиб олишлари мумкин.

DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлмоғи керак.

DV Лотереясида ютгандан сўнг, виза олиш учун ушбу асосий ҳужжатлар талаб қилинади: биометрик паспорт, виза аризаси, муайян клиникада тасдиқланган тиббиёт варақаси, жиноятчилик билан боғлиқ бўлмаган фаолият ҳақидаги сўров, маълумоти ҳақидаги ҳужжат. Виза ҳаражатлари учун ҳар бир кишига 330$ дан ҳақ олинади.

Гарчи кўплаб компаниялар «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар» лотереясига ариза топшириш бўйича ўз хизматларини таклиф этсалар ҳам, уларнинг хизматларидан фойдаланиш шахснинг лотереяда ғолиб бўлиш эҳтимоллигини ҳеч қайси йўл билан оширмайди. DV Лотереясида ғолиб бўлган шахс АҚШ Элчихонаси ёки Консуллик Бўлимига ўз виза суҳбати учун келгунига қадар, АҚШ Давлат Департаменти мазкур дастур бўйича ҳеч қандай тўловлар олмайди.

Қўшимча маълумотларни АҚШ элчихонаси ҳамда travel.state.gov сайтидан ўзбек тилида олишингиз мумкин. DV Лотереясида ҳақидаги ўзбекча видеоролик ҳам элчихонанингYoutube саҳифасига жойланди.

Ўзбекистондан 2007 йили 910 киши Грин Кард асосида виза олган бўлса, бу рақам 2008 йили 2100 га, 2009 йили 2200 га, 2010 йили 3200 га, 2011 йили 3079 га етган. 2012 3079 та виза берилган бўлса, 2013 йили 3200 га яқин киши Грин кард билан виза олган. Ўзбекистон 2011 йили DV Лотереясида энг кўп ютганлар сони бўйича 7-ўринда бўлган бўлса, 2012-2013 йилги дастурда 5-ўринни, 2014 йили 8-ўринни эгаллаган. 2015 йилги DV Лотереяси натижаларига кўра, ўзбекистонликлар Камерун (5000 ютуқ), Либерия (5000), Миср (4988), Эфиопия (4988), Эрон (4992), Непал (4991), Конго демократик республикаси (4943), Украина (4679) дан сўнг 4368 нафар ютуқ билан сўнг 9-ўринни эгаллашди.

15 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида журналистлар учун ўтказилган навбатдаги Пресс-гапда Консуллик бўлими бошлиғи Райан Хейли Грин Кард лотереяси ҳақида журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визасининг тўлови қанча?

— Ёшидан қатъий назар АҚШга DV лотереяси орқали кетадиган ҳар бир киши учун тўлов 330$ ни ташкил этади. Масалан, бир киши DV лотереясини ютиб оиласи билан АҚШга кетмоқчи. У аёли ва болалари учун ҳам алоҳида 330$ дан тўлайди. Икки йил олдин бу тўлов 819$ эди.

— Ариза тўлдирувчининг ўзи айни пайтда бошқа давлатда бўлса, у DV лотереясига топшира оладими?

— Ҳа, албатта. Бу ерда муҳими ариза топшираётган шахснинг Ўзбекистонда туғилганлигидир. Қайси давлатнинг фуқароси эканлиги аҳамиятсиз. Ҳатто у ҳозир АҚШда бўлса ҳам агар DV лотереясини ютса, ўша ердан туриб, ўз статусини ўзгартириши мумкин. Шунингдек, бошқа давлатларда яшаётган ўзбекистонликлар ўша ердаги консуллик бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

2015 йилги DV лотереясига ариза топширган ва ютганлар ҳақида статистик маълумот мавжудми?

— 2015 йилги DV лотереясига бутун дунёдан 9 388 986 киши (оила аъзолари билан 14 397 781 киши) ариза топширган. Улардан 125 000 нафарига ютуқ чиққан. Ўзбекистондан эса 4368 киши DV лотереяси ғолибига айланган. Айтиш мумкинки, ғолибларнинг ҳаммасига ҳам виза берилмайди. Дунё бўйича йилига 50000 кишигагига Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визаси берилади.

Бу йил Ўзбекистондан DV лотереяси ютганлар сони аввалги йилларга нисбатан кам экан. Бунга сабаб нима? Қизиқишнинг камайганлигими ёки бошқа муайян сабаблар мавжудми?

— Тақсимлашнинг амалга оширилиши сифати ва бу рақамларнинг нега бундай танланганлиги ҳақида маълумотимиз йўқ. Тақсимлашнинг регионлар бўйича ва бошқа йўналишларда қоидалари ва қонуни мавжуд. Бизнинг асосий вазифамиз танланганларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва улар талаб даражасига бўлса, визани тақдим этишдан иборат.

— Грин Кард лотереяси ўйналадиган ойда бир қанча фирмалар аризани тўлдириш бўйича ўз хизматларини таклиф этадилар. Бунақа рекламаларни ҳар бир бекатда учратиш мумкин. Консуллик кўпчиликка қулайлик яратиш мақсадида аризачиларга кўмак марказини очса бўлмайдими?

— АҚШ давлат департаменти DV лотереясини ҳар бир иштирокчи ўзи тўлдиришини, учинчи шахсларга ишонмасликни ҳамда тўлдирилганлиги ҳақидаги рақамни сақлаб қўшишни тавсия этади. Фирибгарларнинг қўлига тушиб қолмаслиги учун аризачилар ўз маълумотларини бошқаларга тақдим этмасликлари керак. Афсуски, АҚШ давлат департаменти АҚШ элчихонаси ташқарисида тижорий ва бошқа фаолиятлар билан шуғулланиши мумкин эмас. Биз барча ишончли маълумотларни элчихона сайтида эълон қилганмиз. Мурожаат этувчиларнинг саволларига ҳам жавоб берамиз.

— Ўзбекистонликлар учун DV лотереяси лимити тўлиб қолмоқда, энди Ўзбекистон учун ушбу дастурда жой ажратилмайди, деган миш-мишлар юрибди. Бу қанчалик асосли?

— Ўзбекистон учун ушбу дастурда жой ажратилмаcлиги ҳақида маълумот йўқ. Одатда сўнгги 5 йил ичида АҚШга келган иммиг­рантлар сони 50000 дан ошган давлатлар учун Грин Кард ажратилмайди. Сўнгги беш ичида АҚШга келган ўзбекистонлик иммигрантлар сони 50000 дан ошган эмас.

— Фуқаро “Грин Карта”га топширган ҳолида бошқа ноиммиграцион визаларга топшириши мумкинми? ­Унинг “Грин Карта” ўйнагани бошқа визаларга тўсқинлик қиладими?

— Бу саволни кўпчиликдан эшитишга тўғри келади. DV лотереясида иштирок этиш фуқаронинг бошқа ноиммиграцион визалар олишига тўсқинлик қилмайди. Агар ариза топширув­чининг ишончли ва ҳақиқий асослари бўлса, унга ноиммиг­рацион виза берилади.

манба:http://davronbek.ziyouz.com/

Вам может понравиться

Добавить комментарий