Ёзда-8, Қишда- 9

АҚШ, Англия, Франция, Полша, Испания, Португалия, Италия, Греция ва Туркия сингари Ғарбий мамлакатларда «қишки вақт» ва «ёзги вақт» тушунчалари бор. Қишда соатлар минтақаларга мосланиб саналади. Баҳор келиши билан соат мили бир соат олдинга суриб қўйилади. Кузда эса бир соат орқага қайтарилади. Ҳар йили шундай — апрелдан сентабргача ва сентабрдан апрелгача соат миллари аввал олға, сўнг орқага сурилаверади. Шундай қилинганда иш ва ўқиш соатга қараганда гўё йил бўйи 9 да бошланади, аслида эса ёзги 9 ҳақиқатда 8 бўлади. Бу тадбирдан мақсад иш куни барвақтроқ бошланиб, қоронғи тушмай тамомлаш кўзда тутилган. Айни вақтда қуёш нуридан самаралироқ фойдаланилади, электр энергияси тежалади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий