Ёввойи табиатнинг умумжахон фонди

Ёввойи табиатнинг умумжахон фонди— ёввойи ҳайвонлар ва табиий жамоаларни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлатлар, ташкилотлар ва хусусий шахслардан маблағ йиғиш мақсадида тузилган нодавлат ташкилот. 1961-йилда таъсис этилган.
ЮНЕСКО, ФАО Табиатни муҳофаза қилиш халқаро ташкилоти ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди. Ташкилот ҳар хил ташкилий ишлар (асосан ривожланаётган мамлакатларда) — ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар турларини ўрганиш бўйича илмий экспедициялар ва муҳофаза қилишга мўлжалланган янги жойлар ташкил этиш мақсадида ерни ижарага олиш, миллий боғлар, қўриқхоналар ва бошқа учун транспорт, алоқа воситалари ва бошқаларни сотиб олиш билан шуғулланади. Жумладан фонднинг маблағи ва бевосита кўмаги билан Кото-Доньян миллий боғидаги (Испания) энг сўнгги қиронқора бургутлар сақлаб қолинди. Фонд денгиз қўриқхоналарини ташкил этиш, улардаги экосистемалар ва айрим турларни ўрганишга кўмаклашади. Фонд«World Wildlite» («Дунё ёввойи ҳайвонлари») йиллик журнали ва ВВФ— янгиликлар (WWT—news) газетасини нашр қилади; китоблар, плакатлар чоп этади. Дунё табиатини муҳофаза қилиш биланн шуғулланадиган шахсларни рағбатлантириш мақсадида олтин медаль таъсис этилган. Фонд штабквартираси Глан шахри (Швейцария) да, 30 дан ортиқ мамлакатларда унинг бўлимлари бор.

Вам может понравиться

Добавить комментарий