Яратувчиларни миллионер қилган 10 та тасодифий ихтиролар

1. Чўпчадаги музқаймоқ

Ихтирочи: Фрэнк Эпперсон

Аслида 11 – ёшли Эпперсон кўчадаги овқатланиш индустриясида ўзига хос револиция қилган ва биринчи бўлиб “мевали муз”ни ўйлаб топган.

Афсонага кўра қиш вақтида кеч тушганда болакай ўзининг бир стакан сода ичимлигини ховлида эсдан чиқарган. Стаканда ичимликни аралаштирувчи чўпча ҳам қолиб кетган.  18 йил ўтгач улғайган Эпперсон 1923 йилда ўзининг ихтиросидан фойдаланиб яхлаган лимонад билан савдо қилишни бошлаган. Яна бир йил ўтгач ихтирочи ўзининг “эппсиклларида” бойиб кетган, кейинчалик эса ребрендинг ўтказиб, ихтиросини патентлаб «Попсикл Корпорэйшн»га асос солган. Патентни сотиб 1928 йилда Эпперсон АҚШда сотилган хар бир “попсиклдан” даромад олган, ва 1983 йилда у Жахондаги энг йириқ озуқа холдингларидан бири  «Юнилэвэр»ни 155 млн. Доллар эвазига сотиб олган.

2. Суперелим

Ихтирочи: Гарри Кувер

2 чи Жаҳон уруши вақтида америкалик кимегар Кувр “Истмэн Кодак” компанисини ихтирочилар гуруҳини бошқарган. Гурух цианакрил кислоталари ёрдамида ўта аниқ қурол мўлжаллагичлари ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Мўлжаллагичлар яратиш унинг қўлидан келмаган, аммо экспериментларни бирида унинг жамоаси бир номаълум модда ёрдамида деярли ёпишиб қолган, кейинроқ эса бу модда суперелим деб атала бошлаган. 1985 йилда елим ишлаб чиқаришга қўйиб юборилган, кейинги бир неча йиллард Кувер 320 хил елим турларини ишлаб чиқишда ҳам иштирок этган, шунингдек яраларни тузатиш учун ишлатиладиган елим ва жаррохлик чокларини амалга оширишда ишлатиладиган елимларни ихтиро қилишда ҳам иштирок этган. 2011 йилда Кувер вафот этган бу вақтга келиб у 460га яқин патент эгаси бўлган.

3. Мовеин бўёқлари

Ихтирочи: Уильям Генри Перкин

 Яна бир “омадсиз” кимёчи – бу сафар Буюк Британиялик – бир неча йил мобайнида… малерияда касаллигига даво топишга ҳаракат қилди. Натижада 1856 йилда, перкин изланишлари, дунёдаги биринчи сунъий бўёқни кашф қилишгна олиб келди, ва Перкин, аққлиларча, ўз ихтиросини патентлади. Кўп ўтмай, Лондон яқинида ўз фабрикасини очди, ва 1856 йилга келиб, бўёқ шунчалик машҳур бўлиб кетдики, хатто Виктория қироличаси ҳам, мовеин ёрдамида бўялган кўйлакларни кийган. Лекин бундай бўёққа талаб 10 йил ичида йўқ бўлиб кетишига қарамай, Перкин миллионларни ишлашга муваффақ бўлди. 60-йилларда фабрикасини сотиб, ўзини бутунлай илмий текшириш ишларига бағишлади.

4. Тефлон

Ихтирочи: Рой Планкетт

Яна бир ихтиро, хотиранинг сустлиги ва тунги ҳароратнинг пастлиги туфайли амалга оширилди. Америкалик Рой Планкетт, совитувчи моддаларни ишлаб чиқариш жараёнида, газларнинг хусусиятлари устида тажрибалар қилган. Кунлардан бир куни, намуналардан бирини кўчада қолдирди, эрталаб эса, мумга ўхшаш бир моддага айланганини кўрди. Кейинги ихтиролари эса, Планкетт ишлаётган компания 1945 йилда тефлонни патентлаб, юзлаб махсулотларни ишлаб чиқаришда, ундан фойдаланишига олиб келди. Бугунги кунга қадар, ушбу ихтиро, унинг автори ва компанияга миллиардлаб доллар олиб келди; компания эса, жакимёсаноатида 3-ўринда туради.

5. Бакелик пластиги

Ихтирочи: Лео Хендрик Бакелан

Бакелит полимери, маиший техника, электроника ва идиш-товоқ ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. У эримайди, иссиқликни яхши ўтказмайди, қирилишларга, босимга, ишқаланишларга ва урилишларга бардош бера олади, ёмон бўлмаган изолятор ҳисобланади, қайта ишланади ҳамда 300 градус Цельсий ҳароратигача чидамли. Унинг бундай хусусиятлари, Бакелитни деярли ҳамма жойларда – машинасозлик ва қурол-яроқ ишлаб чиқаришда, электротехника (телефонлар, дазмоллар, электроҳисоблагичлар ва б.) ва маиший товарлар (шашка, шахмат, сувенирлар ва б.)ни ишлаб чиқаришда қўллаш имкониятини беради.

Шуни айтиш керакки, белгиялик Бакелан, умуман бошқа моддани қидираётган эди – лак ва бўёқларни ишлаб чиқариш учун керак бўлган, табиий елим ўрин босквчиси – шеллак. Шеллак ҳам, иашқи жисмоний таъсирга бардош бера олади, аммо шундай бўлса ҳам, у яхши ёнади. Бакелитни ихтиро қилиб, бельгиялик кашфиётчи, бир вақтнинг ўзида иккита қуённи урди – излаган нарсасини, шу билан бирга энг қимматбаҳо полимер ва дунёда биринчи эримайдиган пластикни топди. 1970 йилда Бакелан, ўз ихтиросини патентлаб, “Бакелит Корпорейшн” компаниясини очди, ҳамда шундоҳам кичик бўлмаган бойлигига ўн миллионлаб доллар маблағини қўшди.

6. Вазелин

Ихтирочи: Роберт Чизбро

1859 йилда, 22 ёшли химик Чизбро, ўзини нефть саноатида синаб кўриш учун, Пенсильванияга кўчиб келди. Кунлардан бир куни, у нефть тиндиргичнинг тубида, нефть соҳаси ишчилари “мумли пробка” деб атайдиган ва яраларни тузатишдақўллайдиган,, ёпишқоқ моддани аниқлади. Ишбилармон Чизбро, намунани ўзи билан олиб, ундан фвол компонентларини олди. 1872 йилда у вазелинни патентлади ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, 1870 йиллар ўрталарига келиб, Лондон, Париж ва Барселонада офислар очди, 1977 йилда эса, Чизбро заводлари, Европа ва Африкадаги ўнлаб мамлакатларида ўз фаолиятини кўрсата бошлади. 1987 йилда компания “Юниливер” томонидан сотиб олгунга қадар, у йилига 75 миллион доллардан кўпроқ фойда келтирар эди.

7. Пластилин

Ихтирочи: Джозеф МакВикер

Болаларнинг энг севимли нарсасига айлангунча, пластилин 22 йил давомида…обойлар уучун тозалаш моддаси сифатида қўлланилган. Аммо 1954 йилда пластилин ишлаб фиқарувчи фирмасининг ходими – Джо МакВикер келини, у тарбиячи бўлиб ишлаган боғчадаги болалрга кўрсатиш учун пластилиндан олиб борган. Пластелин болаларда шунчалик катта қизиқиш уйғотганки, келинининг ҳикоясидан кейин, МакВикер, унинг ҳақиқий тижорат қадрини билди ваўз раҳбариятига шу ғоясини айтди. Компанияда шахсий цех очиб, кимёгар, пластилинга турли бўёқлар ва ароматизаторлар қўшди, ҳамда нарҳ сифатида банка учун 1.5 доллар қийматни белгилади (бунда обоилар учун тозаловчи модда 0.34 доллар эди) ва 4 йил ичида, компания фойдасини 100 минг доллардан 3 млн долларгача оширди. 1960 йилда, у асосий фирмадан ажралиб, ўз фабрикасининг эгасига айланди, 1964 йилда МакВикер ишлаб чиқаришни ва патентни 18 млн долларга сотди.

8. “Пост ит” стикерлари

Ихтирочи: Артур Фрай

Бундай ғоя, Фрайга 1973 йил якшанба куни, черков хорида ашула айтаётган пайтида келди. Фрай ашула дафтаридаги хатчўпи доим тушиб қолар эди, ва ёш ашулачи, керакли бетни қайтадан қидиришга мажбур эди. Ва шу пайт, у бир неча кун олдин борган, ихтирочи-пенсионер Спенсер Сильвер семинарини эслади: Сильвер айтган эдики, у уникал ёпишқоқ моддани ишлаб чиқди, лекин унинг тижоратдаги фойдасини топа олмаётган дэи. Фрай эса, топди. Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, уни ишлаб чиқиш, маркетинг тадқиқот ишлари ва уни ишлаб чиқаришга жорий қилиш жараёни, деярли 8 йил вақтни олди, аммо натижа, албатта, арзигулик эди. Бугунги кунда, ҳар йили 6 миллиард блок стикерлари сотилади; ишлаб чиқарувчи компания, 400 га яқин турли хил ёпишқоқ қоғоз ва блокнотларни ишлаб чиқариб, бутун дунё бўйича 100 давлатда сотади.

9. Микротўлқинли печь

Ихтирочи: Перси Спенсер

Душманлар самолётини аниқлайдиган асбабни синаб, америкалик инженер Перси Спенсер, ўз чўнтагидаги шоколадни тасодифан эритиб қўйди. Бунинг сабаби микротўлқин нурлари бўлганини олим тез англаб олди, ва уларнинг хусусиятларини бошқа озиқ-овқат маҳсулотларида ўрганишни бошлади. Хамкасбларига ўз ихтиросини намойиш этиш пайтида, Спенсер, бир неча бор тухмларни портлпттирган, поп-корн тайёрлаган, хот-догни иситган, 1940 йилларнинг охирида эса, микротўлқин печьни патентлаб, оммавий ишлаб чиқаришга рухсат берди. Ўтган йили АҚШ ҳавфсизлик вазирлигининг энг йириги пудратчиси ва микротўлқин печьларнинг илк ишлаб чиқарувчиси — “Ратеон” компаниясининг обороти25 млрд долларни ташкил қилди; Перси Спенсер, компанияда катта вице-президент ва директорлар кенгашининг раиси лавозимларини эгаллайди.

10. Ёпишқоқ илгак

Ихтирочи: Джордж де Местраль

1941 йилда, катта бўлмаган швейцар қишлоғида эртлабги машқлардан сўнг, олим Джордж де Местраль, спорт кийимига ёпишиб қолган, қушқўнмас ўсимлигини кўчириб олишга ҳаракат қилди. Бу ўсимликнинг “ёпишқоқлиги” билан қизиб қолган олим, гулларни микроскопда ўрганиб, турли хил тўқималарга ёпишиш қобилияти, сирти бўйлаб ёйилган, микроскопик илмоқлари ёрдамида амалга оширилади. Бир неча фан соҳаларида чиниққан де Местраль, янги маҳкамловчи материални ишлаб чиқишга қиришади ва 10 йилдан сўнг, бозорда илк ёпишқоқ илгаглар пайдо бўлди. Шуни айтиб ўтиш даркорки, истеъмолчилар орасида машҳурликка эришиш учун, яна деярли 20 йил талаб этилди: 70-йиллар бошларида, ёпишқоқ илгаклар, НАСА космонавтларининг костюмларини тикишда қўлланилган, ва ўша пайтдан бошлаб, махсулот сотувлари бир неча марта ошиб кетди. Де Местраль рафиқасининг айтишича, охирги 30 йил давомида у оиласини фақатгина ўз ихтироси патентидан тушган даромадига боққан.

манбаа: http://holva.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий