Ютуқ соҳиби қидирилмоқда

Канадада 45 миллион долларлик жекпотни ютиб олган лотерея соҳиби қидирилмоқда, дея ёзади «Российская газета».

Ҳайратланарлиси, лотерея ўйини натижалари эълон қилинганига 1 ҳафта ўтган бўлса ҳам омадли совриндор шахси аниқланмаган. Фақатгина ушбу омадли чипта Онтарио провинциясида сотилгани маълум.

Маълумотларга кўра, асосий ютуқдан ташқари яна 15 киши 750 минг доллар миқдорида рағбатлантирувчи мукофотларга эга бўлган.

манба:http://od-press.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий