Ювиладиган смартфон

Япониянинг Kyocera компанияси Digno Rafre смартфонини яратди. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, смартфонни сув ва совун ёрдамида ювиш мумкин, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Янги смартфон муаллифларининг сўзларига кўра, уни ҳар қандай вазиятларда ишлатиш, ҳаттоки ваннада “чўмилтириш” ҳам мумкин.  Гаджетнинг сенсорли дисплейи сувга ботирилганда ҳам ишлайверади. Телефон аппарати корпусини мустаҳкам қилиб яратиш кўзда тутилган. Шунингдек, компания вакиллари смартфонни сотиб олиш истагини билдирган мижозларга ўрдакча шаклидаги ҳимоя ғилофини ҳам бирга сотиб олишни тавсия қилмоқда.

Қурилма Android 5.1 тизимида ишлайди. У 13 мегапикселли камера ва 5 диагоналли умумий ҳажми 1280 ва 720 пиксел бўлган экранга эга. Аккумулятор қуввати соатига 3000 миллиамперни ташкил этади.

Смартфон 11 декабрдан бошлаб Японияда сотувга чиқарилади.

манбаа: http://darakchi.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий