“Эртага 70 даража иссиқ бўлармиш”

Баъзан автобусда, трамвайда ёки кўча-кўйда шундай гапни эшитиб қоламиз. Аммо шу гапга ишониш мумкинми?

Энг юқори ҳарорат Ливия чўлидаги Азизия қишлоғида 1922-йилнинг сентабрида +58°C бўлган. Бу — планетамизнинг «иссиқлик қутби»дир.

Шимолий Американинг Ажал водийсида ҳам иссиқ +57°C кўтарилган.

Европа қифасида (Испания ва Кипр оролида), Жанубий Америкада симоб устуни +47°C дан ошмаган.

Хорижий Осиёда энг юқори ҳарорат Тар чўлида (Ҳиндислон билан Покистон чегараси) ва Австралияда +53°C га етган.

Ўзбекистон ҳудудида энг иссиқ жой Ўзбекистон жанубидаги Термиз шаҳри ҳисобланар, у ерда ҳарорат салкам +50″C гача кўтарилган эди.

Сўнгги йилларда Туркманистоннинг Учҳожи қишлоғи (Мари ҳилан Чоржўй оралиғида) теварагида қизиш борлиги аниқланди. Бу қишлоқда ҳарорат +50°C га чиқди.

Тошкентда энг юқори даража +44°C бўлган.

Албатта, бу рақамлар илм-фан қоидасига кўра ердан икки инcтр баландликдаги махсус (офтоб тушмас, шамол тегмас шароитдаги) будка ичига ўрнатилган термометрнинг кўрсаткичлилари. Аммо ер юзасидаги тупроқ-қум, темир, тунука, асфалт, ғишт ёз ойларида ҳаводан ҳам иссиқроқ бўлади. Масалан, Қорақумда қум +77°C, Шўрчида (Сурхондарё вилояти) тупроқ +79°C гача қизиган. Бироқ қум ҳароратини ҳам, тупроқ ҳароратини ҳам ҳаво ҳароратига аралаштириб бўлмайди.

Шу мисоллардан аён бўлгандир: ҳаво ҳарорати Ўзбекистонда ҳеч қачон +50°C дан ошмаган. Сайёрамизда ҳаво ҳарорати ҳеч қачон +70°C бўлмаган. Демак, «Эртага +70°C иссиқ бўлармиш»га ўхшаш гаплар қулоққа чалиниб қолса, лофга дуч келдим, деяверинг.

Вам может понравиться

Добавить комментарий