Эртага об-ҳаво қандай бўлади?

Эртага об-ҳаво қандай бўлишини осмон жисмлари, Куёш ва Ойнинг ҳолатига, атмосферада рўй берадиган турли ҳодисаларга, ўсимликларда, ҳайвонларда ва инсондаги баъзи ўзгаришларга қараб билиш мумкин.

Атмосферада содир бўладиган, аммо метеорология асбоблари қайд қилолмайдиган ўзгаришларни айрим ўсимликлар, жониворлар ҳамда инсон сеза олади. Масалан, суяқ бурин, юрак-қон томири хасталиклари билан оғрувчи беморлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришини олдиндан сезадилар. Бир мисол. Немис олими Ф. Пфейфер мана бундай бир воқеани ҳикоя қилади: «Бир неча йил илгари эшик олдида юз- кўзларини рўмолча билан бекитиб олиб инграётган бир муйсафидни кўрдим. Эрталаб соат саккизлар эди. Ёнига бориб ҳол-аҳволини сўрадим, у жавоб бермай инграйверди. Муйсафидга нима бўлганини ҳеч ким билмас, у эса одамларнинг ёрдамини рад этарди. Бир соатлар чамаси вақт ўтди. У ҳамон инграр, қийналарди. Унга нима бўлганин яна суриштирганларда у ингроқ товушда: «Қачон чақмоқ чақади?» – деб сўради. Ажабо! Муйсафиднинг бундай ҳолатига ‘чақмоқнинг нима дахли бор экан, дерсиз? Осмонда чақмоқ тугул булутдан ҳам асар йуқ- Лекин муйсафид тинмай инграр, титрар эди. У кўчага чиққанидан кейин кучли оғриқ сезганини айтди. Бу об-ҳавонинг ўзгаришига боғлиқ эди. Тез орада осмонни қора булут қоплаб олди. Кейин момақалдироқ гумбурлаб, чақмок чакди. Шу пайт қизик ходиса рўй берди: муйсафид қаттиқ сесканди-ю, дик этиб жойидан турди, куз ёшларини артди, сочларини таради ва худди ҳеч нарса рўй бермагандеқ йўлга равона бўлди. У шариллаб ёғаётган ёмғирга ҳам эътибор бермай, шахдам қадам ташлаб кетаверди…»

Об-ҳавонинг ҳолатидан дарак берувчи баъзи аломатларин келтирамиз:

Янги ой тутилиши арафасида об-ҳаво ўзгаради.

Ой ўтов тикса — ҳаво айниши мумкин.

Қуёш чиқишидан олдинги шамол ва қора булут — ёмғир белгиси.

Қуёш ботаётганда осмон беғубор бўлса — эртасига ҳаво очиқ бўлади.

Шафақ тилларанг-сариқ бўлса — эртасига ҳаво очиқ бўлади.

Қуёш кечқурун булутлар орқасига ўтиб ёки қорамтир- қизариб ботса, яъни шафақ тўқ қизил бўлса — эртасига об-ҳаво айнийди.

Тушга бориб қуёш хиралашса — ҳаво айнийди.

Юлдузларнинг кўпроқ жимирлаши ҳавонинг айнишидан дарак беради.

Мўридан чиққан тутун тик кўтарилса — ҳаво очилиб кетади.

Мўридан чиқдан тутун ер бағирлаб тарқалса — ҳаво айнайди.

Эрталаб туман тушса — ҳаво очилиб кетади.

Тунда ва эрталаб шудринг ёки қиров тушса — ҳавонинг очиқ бўлиши кутилади.

Ёмғир пайтида бирданига шамол турса — ҳаво юришиб кетади.

Қора булутларнинг пастлаб, тез сўзиб юриши — узоқ, давом этадиган ёмғир белгиси.

Осмонда патсимон булутларнинх тез сўзиб юриши — ёғингарчилик белгиси.

Кечга яқин шамол кучайса, ҳаво айнишини кутиш керак.

Қишда кечқурун ҳаво эрталабкига нисбатан бирмунча илиса, осмонга булут чиқиши мумкин.

Ёмғир томчисидан сувда пуфакчалар ҳосил бўлиши ёғингарчиликнинг анча давом этишини билдиради.

Шиддат билан ёққан йирик ёмғир тезда тўхтайди, шивалаб ёққан ёмғир узоқ, давом этади.

Кундузи иссиқ, кечаси совуқ бўлса, ҳаво узоқ, вақт очиқ бўлиши мумкин.

Кечқурун боғда далага нисбатан иссиқроқ бўлса, ҳаво очиқ келишини кутиш мумкин.

Агар кундузи ҳаво очиқ бўлиб, кечга яқин туман тушса, совуқни кутиш мумкин.

Камалак — ҳаво юришиб кетиши белгисидир.

Йунғичка гули, қоқигул юмилса — ҳаво айнийди.

Печак гуллари катта-катта бўлиб очилса, ҳаво очиқ бўлади.

Терак кучаласи ҳавода учиб юрса — ҳаво очиқ бўлади.

Гуллар одатдағидан кўра кўпроқ ҳид таратса, ёмғир ёғишини кутиш керак.

Олма ва айрим мева дарахтлари ёз охирида иккинчи марта гулласа, куз яхши келади.

Ёзда дарахтларда сариқ барглар пайдо бўлиши кузнинг барвақт келишидан, кузда баргларнинг барвақт тўкилиши эса қишнинг барвақт келишидан дарак беради.

Агар терак барглари кузда учидан capғая бошласа, баҳор эрта келади, пастдан capғая бошласа — кеч келади.

Олча дарахтларининг барги тўкилмасидан қор ёққан бўлса-да, ҳақиқий қиш бошланмайди.

Асаларилар барвақт озуқа қидириб кетса, ҳаво очиқ ва беғубор бўлади.

Асаларилар учиб кетмай инида ғувиллашиб турса, ҳаво айнаб, ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво очиқ пайтда чумолиларнинг кам кўриниши — об-ҳаво айнишининг белгисидир.

От хирилласа, ҳаво айнийди.

От баҳорда ёмғир олдидан, қишда қор олдидан ётиши мумкин.

Моллар кечки пайт далада иштаҳа билан ўт еса, эртасига ёмғир ёғиши мумкин.

Мол сувни кам ичса ва кундузи мудраса, ёмғирни кутиш керак.

Мушук сув олдига бораверса ва одатдагидан кўраa кўпроқ сув ичса, ҳаво айнишини кутиш керак.

Мушук кулола бўлиб ётса, совуқ бўлишини кутиш мумкин.

Мушукнинг керишиб, деворни тирнаши ҳаво айнишидан далолат беради.

Ит бошини олд оёқлари орасига олиб, гужанак бўлиб ётса, совуқ бўлишини кутиш керак.

Товуклар ёмғирдан ўзини олиб қочмаса, ёмғир узоқ давом этади.

Товуқлар баландроқ жойга чиқиб, патларини тозаласа, ёмғир кутиш мумкин.

Ўрдак ва ғозлар тумшуғини қанотлари остига бекитиши совуқ бўлишини билдиради.

Ўрдаклар қанот қоқса, патларини тозаласа, ёмғирни кутиш керак.

Қалдирғоч баландлаб учса — ҳаво очиқ ва куруқ бўлади, пастлаб, ер бағирлаб учса — ёмғир ёғади.

Қарға хурпайиб олса, ёмғир ёғишини кутиш керак.

Қушлар чуғурлашиб сайраса, ҳаво яхши бўлади.

Зоғчалар туплашиб учса, ёмғир ёғишини кутиш керак.

Чумчуқларнинг баҳорда гала-гала бўлиб пастлаб учиши ҳаво айнишидан дарак беради.

Қарғанинг қариллаши об-ҳавонинг айниш аломатидир.

Булбулнинг тинмай сайраши — очиқ ҳаво белгисидир.

Қора чигирткаларнинг тундаги тухтовсиз чириллаши яхши об-ҳаво белгиси.

Қишда сичқон ва кунғизларнинг ер бетига чиқиши, ҳавонинг исишидан дарак беради.

Балиқ сув бетига сапчиб чиқаверса — ҳаво айниши, ёмғир ёғишини кутиш керак.

Қурбақалар қаттиқ-қаттиқ, ёқимли сайраса, ҳаво очиқ бўлиши кутилади.

Куршапалакнинг қуёш ботгач тинмай учиши — ҳавонинг очиқ бўлиши белгисидир.

Бошингиз тепасида тўда-тўда чивин учиб юрса, ҳаво очиқ бўлишини кутиш керак.

Чувалчанглар ер бетига чиқса, ёмғир ёғишини кутиш керак.

Ўргимчакнинг ин қўра бошлаши — ҳавонинг очилиб кетиш белгиси, инининг ўртасида қимир этмай туриши ҳаво айниши, ёмғир ёғиши белгисидир.

Умуман, ана шу аломатларга асосланиб, об-ҳавонинг қандай бўлишини ўзингиз олдиндан билишга уриниб кўринг. Лекин аломат ва белгиларга синчковлик ва танқидий мулоҳаза билан ёндашиш лозим. Агар барча аломатлар бир хил натижа берса, у ҳақиқатга яқин бўлади

Вам может понравиться

Добавить комментарий