Эркак бўлиш осонмас…

 

Ёшларни ҳаёт талабига жавоб берадиган қилиб тарбиялаш осон иш эмас. Ўсиб улғаяётган боланинг тарбияси қадимдан катталар эътиборини жалб этиб келган.

Африкада яшовчи кўпгина қабилаларда ўсиб балоғатга етган йигит кўп синовлардан, «имтихон»лардан ўтиши шарт. «Имтихон»дан ўта олганлар қабиланинг тула хуқуқли аъзоси ҳисобланади, «имтихон»дан ўтолмаганларнинг тақдири аянчли бўлади.

Картинки по запросу фото американский индейце    Картинки по запросу фото американский индейце    Картинки по запросу фото американский индейце

Масалан, Американинг туб халқи ҳисобланган ҳиндуларда эркаклик унвонини олиш учун ўтказилган «имтиҳон»дан ўтолмаганлар умр бўйи аёллар кийимини кийиб юришга мажбур бўлган.

Австралиядаги ерли халқларнинг баъзиларида «имтихон»дан ўтолмаганлар қариб, букчайганигача ёш бола ҳисобланган ва болалар билан уйнаб юриши лозим бўлган, унга кийим кийиш на тақинчоқлар тақиш ман этилган. У қабила аъзоларинииг барча ҳақоратларини кўтаришга мажбур бўлган.

Австралиянинг қамиларой қабиласида йигитлар эркаклар қаторига ўтиши ша эркак хисобланиши учун муайян синов-қийноқлардан ўтиши шарт бўлган. Бунинг учун эркакликка номзод бўлган йигит қабила яшайдиган жойдан узоқда олиб кетилган. Уни олиб кетишда аёллар қарршилик кўрсатиб, дод-фарёд қилишган: шунга қарамай, йигит найзалар устига ётқизилиб олиб кетилган. Йигит найзалар устида ўликдек қимирламай ётиши, одамлар қичқирса ҳам, саволлар беришса ҳам пинагини бузмаслиги, қитиқлаш ва ниқташларга ҳам парво кўилмай, миқ этмай ётиши шарт бўлган.

Дастлабки синов йигитнииг тишини қоқиб олишдан иборат бўлган — эркак номини олиш шундай бошланган. Қоқиб олинган тиш қўлдан-қўлга узатилиб маълум манзил (қишлоқлар)дан олиб ўтилган. Йигитнинг махсус маросимдан ўтаётганлиги унинг қариндош – уруғларига ва бегоналарга шу тарзда билдирилган. Сўнгра тиш ерга кўмилган. Бу рамзий маросим: гуё йигит вафот этган-у, уни дафн қилишмокда. Шундай маросимдан кейин йигит уйга қайтиб келмайди, чунки унинг бирор аёл ёки бегона эркакка кўриниши мумкии эмас. Шундай қилиб, у ҳаммадан яширинган, ўзини четга олган, баъзан фақат ўз тенгдошлари — синовдан ўтувчилар билангина учраша олган. Унинг «ғойиб бўлиши» бир йил давом этган, шу давр ичида йигитни ўқитишган: унга кўп нарса ўргатишган. Ҳар бир йигитнинг рахбари бўлган. Рахбар синовдан ўтувчига угит-насихат қилган, қийинчилик ва қийноқларга кўникишга ёрдамлашган. Энг мухими — улар йигитга аёллар ва ёшлар билмайдиган сирли тилни ургатган. Бундан ташқари, фақат икки киши: рахбар ва шогирдгина билиши лозим бўлган яна бир тилни ургатишган.

Бир йил давом этган таълим вақтида йигит муқаддас анъаналарнииг мохиятини тушуниб етган. Ўрганганлари ва кўрганлари қатъий сир эканлигига уни ишонтиришган, бу сирни бирор кимсага айтиш қатъий тақиқланган. Сунгра йигитнииг бадани эркак номини олишга муяссар бўлган бошқа йигитдаи-олинган қон билаи буялган, чунки қон ҳаёт рамзи, куч ва қахрамонлик ҳисобланган.

Барча удумлар урганиб бўлиниб, сипов тугагач, «олов маросими»га навбат келади. Эркак номиии олувчи йигитлар гулхан атрофида давра қуриб ўтириб, анча вақгача оловга суқланиб қарайдилар, муқаддас иборалар ўқилади, ибодат тусини олган бу ўқишлар гулхан ёнгунча давом этади. Синовдан ўтувчилар кекса раўбариииг кўрсатмасига мувофиқ, гулхан чўғларини яланг оёқ таптийдилар, шу вақт атрофда хозир бўлганлар хурсандчилик билаи қичкира бошлайди, камолотга етган янги кишиларни эркаклар табриклайди.

Синовдан ўтган йигит кулбасига қайтишидан олдин ювиниш маросими ўтказилади, чунки синов даврида баданда пайдо бўлган доғларга бошқаларнинг кўзи тушмаслиги лозим.

Африканинг ғарбий қисмида ёшларни камолотга етказадиган махсус «дорилфунун» бўлган. «Дорилфунун»да йигитлар эркакларга хос бўлган ишларни ўрганганлар.

«Дорилфунун»ни тугатган йигитлар қишлоққа тантана билан қайтиб киради: ўрмондан ноғopa овози эиштилиши бу маросим бошланганидан дарак беради. Улар шарафига бошланган тантана сахаргача давом этади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий