Энг-энг-энг…

Шимолий яримшарда энг паст ҳарорат Шарқий Сибирдаги Оймякон ва Верхоянск раёнларида кузатилган — симоб устуни минус 68, Гренландияда минус 67 градусга тушган. Бу ерларни «Шимолий яримшардаги совуқлик қутби» деб атаса бўлади.

Ер юзида энг паст ҳарорат — минус 89 градус — Антарктидадаги «Мирний» стансиясида 1960-йилнинг август ойида қайд этилган. Бу — сайёрамизнинг «совуқлик қутби».

Антарктида марказида йиллик ўртача ҳарорат минус 56,6 градус — бу энг паст ўртача ҳароратдир.

Гавай оролларида (Тинч океан) ва Черрапунжи шаҳрида (Ҳиндистоннинг шарқий чеккаси) йиллик ўртача ёғин миқдори 12000 миллиметрга этади. Бу Тошкентдагига нисбатан деярли 30 марта кўп. Черрапунжида «ёғин қутблари» бор деса бўлади. 1860-йил августдан 1861-йил июлигача, яъни бир йил давомида Черрапунжида 27230 миллиметр ёғин ёғган.

Бу Тошкентдаги йиллик ёғиндан 73 марта кўпдир. 1961-йил июл ойининг ўзидагина ўша ерда 9300 миллиметр ёғин ёғдики, у Тошкентда йил мобайнида тушадиган ёғиндан 25 маротаба кўп ҳажмни ташкил этган.

Дунёда энг кам ёғин жой Чили мамлакатидаги Арика шаҳридир. У ерга йилига бор-йўғи бир миллиметр ёмғир тушади. Демак, «қуруқлик қутби»нинг ўзгинаси!

Ер юзида шундай жойлар ҳам борки, бир неча йил мобайнида ёғин бўлмайди. Чилининг Икикс шаҳри аҳолиси 14 йил давомида бир томчи ҳам ёғин кўрмаган. Суданнинг Води Халфа шаҳрида эса 19 йил мобайнида бирон марта ёғин ёғмаган.

Европа қифасида энг кам ёмғирли жой — Волга дарёсининг Каспийга қуйилишидаги Астрахан шаҳри. У ерга атиги 163 миллиметр ёғин ёғади.

Австралиядаги шаҳарлардан бирида 1958-йил феврал ойида 24 соат мобайнида тинмай сел ёғиб, миқдори 890 миллиметрга этди. Бу Тошкентда йил бўйи ёғадиган ёғин миқдоридан 2,5 марта кўпдир.                                                                                                                                                                           Ява оролида йилнинг 322 кунида момақалдироқ гумбурлаб туради.

Дунёда энг чуқур кўл — Байкал. Унинг энг чуқур ботиғи 1741 метр.

Мариана ботиғи — океанлар ичидаги энг чуқур ботиқ ҳисобланиб, у Тинч океанда 11022 метр чуқурликда жойлашган. Бу — «чуқурлик қутби» ҳисобланади.

Жомолунгма — ер юзидаги энг юқори тоғ чўққиси. У денгиз юзидан 8842 метр баландликда, яъни «баландлик қутби»дир.

Коммунизм чўққиси. Баландлиги 7495 метр (Айтинг-чи, у қайси тоғда қад кўтарган?).

Дунёдаги энг баланд пойтахт — Жанубий Америкада Боливия мамлакатининг маркази Ла-Пас шаҳридир. У денгиз сатҳидан 3700 метр баландликда, тоғлар орасида жойлашган.

1933-йил февралида Тинч океаннинг марказий қисмида толқин 34 метр юқорига кўтарилган. Бу энг баланд тўлқин бўлиб қолди.

Форс қўлтиғида сув юзаси 35,6 градусгача исиган. Бу денгиз сувининг энг юқори ҳарорат ҳолатидир.

Дунё харитасида энг хато ном қайси бири, деб сўрашса нима дер эдингиз? Осиёми? Ахир, дастлаб Осиё деб ўртаер денгизининг шарқий соҳиллари тушунилган. Аста-секин бу ном умумлашиб, Сибир, Хитой ва Япониягача тарқалган.

Ёки «Тинч океан»ми? Номи хатомикан? Ахир, у жуда катта тўлқинлар, бўронлар макони-ку!

Ёхуд Шоҳимардонми? Ҳазрат Алини «Ерлар шоҳи» — Шоҳимардон дейишган. Аммо унинг бу ерга нима дахли бор — унинг қабри Ироқнинг Карбало шаҳрида-ку.

Йўқ, булар энг хато ном эмас. Осиё деганларида ҳам асос бор. Осиё — «асу», умуман «шарқ«, «кун чиқар» деган сўз. «Тинч океан» ҳам бир сабаб билан аталган — Магеллан сузиб юрган кезларида айтарли кучли тўлқин бўлмаган. Шоҳимардон афсонага асосланган.

Дунё харитасида, умуман, география тарихида энг хато ном — «Америка».

Биринчидан, маҳаллий туб аҳоли ўз юртини шундай атамаган. Иккинчидан, агар Христофор Колумб 1492-йилда бу қитъани кашф этган деб тан олинса, қитъа номи Колумбика бўлиши мумкин эди. Бироқ Колумбдан илгари у томонларга минглаб сайёҳлар ва савдогарлар бориб-келиб тургани маълум бўлди. Колумбнинг ўзи ҳам янглишиб: «Ҳиндистоннинг бир қисмига келиб қолдим», — деб юрган.

Учинчидан, Америго Веспуччи ҳам бу қифани кашф этмаган. Фақат у 32 бетлик хат ёзган. Сайёҳ хатида номаълум ерларга боргани баён этилган. У Бразилиянинг шарқий соҳилларини айланган эди. Қарангки, бу хатлар қўлдан қўлга ўтиб, ҳатто хариталарга тушиб, тасодиф устига тасодиф мингашиб, (Тарбий қифа «Америго ери», кейинчалик «Америка» бўлиб кетди.

Аслида янги қитъа (лотинчаси «Мундус новус») ёки Ғарбий қифа деб номлангани ўринлироқ бўлармиди?

Ҳарҳолда шундай қилинганда кашфиёт тарихи ҳам, номи ҳам камроқ мунозара қилинармиди?

«Америка» номининг яна бир чалкаш томонини айтайлик.

Малумки, бу қифа 30 тача мамлакатга бўлинган, уларнинг ўз номи бор (Куба, Канада, Мексика, Бразилия сингари). Аммо Америка Қўшма Штатларига хос «Америка империализми», «Америкача ҳаёт» иборалари бир мамлакат тушунчасидан ўтиб бутун қитъа номи билан чалкаштирилади.

Хуллас, «Америка» энг хато ном эканлигига энди ишонгандирсиз.

Вам может понравиться

Добавить комментарий