Энг улкан ҳайкаллар

Инсоният яралибди ҳамки, етукликка интилади. “Қўлдан келмайдиган ишни ўзи” йўқ деб бежизга айтишмаса керак. Бу жумланинг исботи ҳаммага маълумдир. Ушбу рейтинг ҳам шу сўзнинг исботидир. Дунёдаги энг улкан ҳайкаллар ТОП – 10 лигини сизларга тақдим этамиз.

10 – Исо ҳайкали

Бразилиядаги 38 метрли Исо Масиҳ ҳайкали улкан ҳайкаллар ўнталигини бошлаб беради. Рио-де-Жанейродаги бу ҳайкални бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб этувчи машҳур обидалардан дейиш мумкин. Ҳар йили миллионлаб сайёҳ ҳайкал пойига кўтарилиб, у ердан Копакабана ва Ипанема пляжлари, дунёдаги энг йирик стадион – Мараканани томоша қилишади. Ўлчамлари: баландлиги – 38 метр, оғирлиги – 1145 тонна, қулочлари – 30 метр. Чўққига электр токида юрадиган кичик поездда кўтарилиш мумкин. Темирйўл ҳайкалдан анча илгари – ХИХ аср 80 – йилларида қурилган. Ҳайкални қуришда шу йўлда қурилиш материаллари юқорига ташилган. Ҳайкал пойига, Тижука давлат қўриқхонасидан ўтган автострада орқали ҳам етиб олса бўлади. 1921 – йил Бразилия мустақиллигининг 100 йиллиги муносабати билан Рио-де-Жанейро мери Исо Масиҳ ҳайкалини бунёд этишга қарор қилади. Қурилиш ишлари 1922-1931 йилларда амалга оширилади.

9 – 8 – Бамиан буддалари

Бамиан буддаларини Афғонистоннинг шу номдаги водийсида жойлашган будда ибодатхоналари мажмуасига кирган. Бири – 55 метр, иккинчиси – 38 метр бўлган улкан ҳайкаллар жаҳон жамоатчилиг қаршилигига қарамасдан, 2001 – йилда толиблар томонидан вайрон этилган. Ҳайкаллар водийни ўраб турган қояларга ўйиб ишланиб, ёғоч арматуралар ушлаб турувчи қўшимча лой билан текисланган. Ҳайкалларнинг ёғочдан ишланган юқори юз қисмлари қадим даврлардаёқ йўқотилган. Водийдаги ибодатхоналарда вайрон етилган ҳайкаллардан ташқари, яна бир будданинг ёнбошлаган ҳолатдаги ҳайкали ҳам бор.

7 – Улкан Будда

Хитойнинг Сичуан провинсиясига қадамингиз етса, будда шарафига қурилган дунёдаги энг катта обидани кўришингиз мумкин. Лешан шаҳри яқинида, улкан будданинг баландлиги – 71 метр. Ҳайкал бир неча ўн километр узоқликдан кўзга ташланиб туради. Обидани бунёд етиш ишлари 713 – йилда бошланиб, 90 йил давон этган. Елкаларининг узунлиги 30 метр бўлган бу ҳайкални 13 қаватли бинога тенг ибодатхона тўсиб туради. ХВИИ асрда ибодатхона биносига ўт тушиб, ёниб битгач, улкан будда бор бўйи билан намоён бўлади. Будданинг бармоқлари узунлиги – 8 метр, оёқ панжаларининг узунлиги – 1,6 метр, бурни еса 5,5 метр. Бу мўжизакор санъат асари кислота ёмғирлари туфайли емирилиб бормоқда.

6 – Волгограддаги Она ватан ҳайкали

Россиянинг Волгоград (Собиқ Сталинград) шаҳрида Она ватан ҳайкали қад кўтарган. Мамаев қўрғонида ўрнатилган бу ҳайкалнинг баландлиги – 82 метр. Обидани ўрнатиш учун жой танлови тасодиф эмас: бўйи 102 метрлик қўрғон Сталинград жанги чоғида муҳим стратегиc обект бўлиб ҳизмат қилган. Барча ҳарбий хариталарда қўрғон 102.0 баландлик деб белгиланган ва бу уни қўлга олиш жангда ғолиб келишга тенглаштирилган. Ҳайкал 1959 – йилдан 1967 – йилгача қуриб битказилган. Аёл тутиб турган қиличнинг узунлиги – 33 метр, оғирлиги еса 14 тонна.

5 – Озодлик ҳайкали

Ню-Ёркдаги машҳур Озодлик ҳайкалининг баландлиги 93 метрни ташкил этади. Манхеттен шаҳри яқинида, Озодлик оролида қад кўтарган обида қўлида ёзувли тахтача ва машъала кўтарган аёл кўринишида. Тахтачада Мустақиллик Деклорацияси имзоланган сана “1776 – йил 4 – июл” кўрсатилган. Айнан ўша санада АҚШ мустақил давлат мақомини олган. Озодликка чиқиш рамзи сифатида аёл ҳайкалнинг бир оёғи синдирилган кишанларга тиралиб турибди.

4 – Она ватан ҳайкали Украина

Украинадаги Она ватан ҳайкали 1981 – йилнинг майида ўрнатилган бўлиб баландлиги – 102 метр.  Улкан обида қўлларида қалқон ва қилич кўтарган аёл кўринишида бўлиб, зангламас пўлатдан ишланган. Оғирлиги – 500 тонна. Киев заводида қурилган ҳайкал юзаси юпқа олтин қопламаси билан қоплаш режалаштирилган аммо кейинчалик бу фикрдан қайтишган. Мутаҳасислар тасдиқлайдики, Она ватан ҳайкали 150 йилдан зиёдроқ қад кўтариб туриш керак экан. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳайкал 9 балли зилзилага дош бера олади. Она қўлидаги қиличнинг узунлиги – 16 метр, оғирлиги еса 9 тонна. Қиличнинг енг юқори нуқтасида шамол кучини қирқувчи мослама бор. Қалқоннинг ҳажми – 13х8 метр, оғирлиги – 13 тонна.

3 – Янди ва Хуангди

Улкан ҳайкаллар қаторидан жой олаган учинчи обида Хитойда жойлашган. Қадимги Хитой императорлари – Янди ва Хуангди шарафига бунёд этилган монументнинг баландлиги – 103 метр.

2 – Раҳмдиллик мабудаси

Хитойнинг жанубий қирғоқларидаги энг кичик провинсия бўлган Хайнанда қад кўтарган Гуан Ин ҳайкали баландлиги бўйича дунёдаги иккинчи ҳайкалидир. Баландлиги – 108 метрга тенг бўлиб, буддавийлик динидаги раҳмдиллик мабудаси шарафига қурилаган. Гуан Ин мабудаси ҳайкали Осиёдаги йирик буддизм маркази – Нанъшанда ўрнатилган. 200 – йил майдай оммага тақдим етилган ҳайкал Ялун-Ван маҳаллий истироҳат боғининг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади.

1 – Ушику Дайбуцу

Рейтингимизда дунёнинг энг баланд ҳайкали сифатида Ушику Дайбуцу етакчилик қилмоқда. Япониянинг Ибарака префектурасида ўрнатилган бу ҳайкалнинг баландлиги нақ 120 метрга тенг. Ҳайкални 1995 – йил ўрнатишган. Нилуфар гули кўринишидаги платформа ва асос баландлиги 20 метр бўлиб, ҳайкалнинг 95 метр юқорисида томоша майдончаси жойлашган. Ташрифчилар у ерга лифтда кўтарилиб, манзарали боғ ва ҳиёбонлар ёйилган ён-атрофни томоша қилишлари мумкин.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий