Энг узун ҳайвон

1901-йили апрел ойида “Таймс” газетасида (Лондон) шов-шувли хабар босилди. Унда Конгода “хелладотериум” топилди деган хабар эди.

Хелладотериум қадимда Европадан то Ливиягача бўлган худудларни макон қилган эди. Уганда губернатори Джонстон Лондон зоологларига хелладотериумнинг суяклари ва терисини жўнатди. Олимлар бу хелладотериум эмас, унга яқин тур деб тан олишди. Маҳаллий бамдут пигелари “Оапи” деб аташади. Олимлар шу сўзга монанд ушбу ҳайвоннинг илмий номини “окапи” деб аташади, бу албатта, жирафа эди. Жирафа ранги оқ бўлиб, қўнғир шоколадранг холлари бор. Айрим саванналарда оқ жирафалар учраб қолади, бу инсонни ҳаяжонга солади.

Картинки по запросу фото Хелладотериум

Жирафа сув ичмайди ва овоз чиқармайдими? Аксинча, жирафа сувни жуда яхши кўради. Сувга яқин саваннадаги акация, баобаб дарахтлари бор очиқ майдонларда қўним топади. Эрталаблари сувда чумилишни яхши кўради. Жирафанинг тили ярим метр келади. Узун тиллари билан танасининг хохлаган жойини ялаши, кашлаши мумкин, дарахтнинг баланд баргларини тилида тортиб олади. Унинг овози хирилдоқ хуштак мисоли чиқади.

Картинки по запросу фото жирафа

Эркак жирафаларнинг калта шохлари бўлиб ургочилариДа шох бўлмайди. Жирафалар орқа оёқлари билан жуда кучли тепади. Унинг зарбаси ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Ер сайёрасидаги энг узун бўйинли бу найнов ҳайвон ҳеч қачон бўйин оғришидан шиқояг қилмайди, чунки у тик туришга мослашган, ҳатто кечаси баъзи жирафалар ана шундай тик ҳолда туриб ухлайди.

Картинки по запросу фото жирафа

Баъзилари танасига бўйнини ўраб олган ҳолда ухлайдилар. Бу, олимлар томонидан инфра қизил нурли ёриткичлар ёрдамида кечаси кузатилган. Жирафанинг бўйи туёғидан тортиб бошидаги шохигача ҳисобланганда 5 м 89 см га бориши аниқланган. Жирафанинг юраги энг катта ҳисобланади, кўк китдан кейин 2—ўринда туради. Юрагининг оғирлиги 11кг, бўйи 60см, юрак девори қалинлиги 6см. Умуртқа поғонаси эса чумчуқникидан 2 баравар кам.

http://megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий