Энг узун осма кўприк

Дунёдаги энг узун осма кўприк Грециядаги Рио-Антарио кўпригидир. Ушбу кўприк Грециядаги Рио ва Анторио шаҳарларини ўзаро боғлайдиган кўприкнинг умумий узунлиги 2882 м.

Расмий номи «Харилаос Трикоупис» бўлиб, унинг қурилишида ташаббус кўрсатган собиқ бош вазирнинг шарафига қўйилган. Аммо у пайтларда на пул ва на юқори даражадаги технологиялар бор эди.

Греция Рио-Антарио куприги

Маблағ масаласини Европа Иттифоқи ҳотамтойлик билан ҳал этади ва 2004-йилда 630 млн. евро ажратади. Худди шу йили Афинада Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди ва кўприк машҳур мусобақаларнинг очилишига бир ҳафта қолганида ишга туширилди. Кўприкдан биринчи бўлиб, олимпия машьаласини кўтарган спортчилар чопиб ўтишди. Иккинчи куниёқ кўприкдан ўтиш учун автомобилларга 10,5 евро, мотоциклларга 1,7 евро тўланиши лозимлиги маълум қилинди.

Айни пайтда кўприкда тўрт қатор автомобиль, бир қатор йўловчилар ва бир қатор велосипедчилар учун йўлакчалар ажратилган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий