Энг узун ва антиқа номлар

Попокатепетел вулқонининг номи 13 ҳарфдан иборат. Сена дарёсиники эса атиги 4 ҳарфдан иборат. Қуйида Ер юзидаги номланиши узун ва кўп ҳарфлардан иборат бўлган номларни келтириб ўтамиз.

Шотландиянинг бир бурчагида…

Шотландиянинг бир бурчагида одамлар истиқомат қиладиган шундай жой борки, унинг номи узоқ вақт давомида ўзгармай, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб келмоқда. Бу жой номи 23 ҳарфдан иборат бўлиб, шундай аталади: “Млла Лиа Сори Мик Дхагхайлл”.

Тинимсиз қайнаб турадиган булоқ

Янги Зелландиядаги қайноқ булоқ номи эса 36 ҳарфдан ташкил топган: “Те Уаката Канга О Те Гнареху О Те Ахи А Таматеа”. Афсоналарга кўра, маъбуда Таматеа ўзининг учи қизиб турган ўқ ёйини беҳосдан шу чашмага тушириб юборгач, булоқ тинимсиз қайнаб турадиган хусусиятга эга бўлган экан.

Канададаги дарё

Кичкина жануби-ғарбий Мирамичидаги сокин шимолий тармоқ. Канададаги унча катта бўлмаган дарё шундай аталади. Бу мамлакатдаги энг узун номдир.

Мексикадаги шаҳар

Вилла Реал де ла санта Фе де Сан Франсиско де Асис. “Бу энди ниманинг номи экан?” деб ҳайрон бўлаётгандирсиз, ҳойнаҳой. Жами 40 ҳарфдан иборат ушбу сўз Мексикадаги шаҳар – Санта-Фенинг тўлиқ номланишидир.

Кўл

Массачусец штатидаги кўллардан бирининг номини қадимги ҳиндулар қўйишган. Уни ҳозирда туб аҳолининг ўзи ҳам айтишга қийналади. Кўл номи 45 ҳарфдан иборат бўлиб, сўзма-сўз ўгирилганда шундай маъно келиб чиқади: “Сен ўз ерингда балиқчилик қил, мен ўз юртимда балиқ овлайман, ўртада эса ҳеч ким бўлмайди”.

Фаришталар қироличаси

Энг узун номга эга шаҳарлардан яна бири Америкада учрайди: “Эл Пуебло Де Нуестра Сенъора Ла Рейна Де Лос-Анжелес Де Ла Порсинкула”. Бу қисқартириб айтиладиган Лос-Анжелес (“хоним”, “фаришталар қироличаси шаҳри”)нинг тўлиқ номланишидир.

Мамлакатда нуфузга эга шаҳар

Энди бу номга диққат қилинг. Жами 58 ҳарфдан иборат бу атамани хар ким ҳам талаффуз қила олмайди. Энг узун ном билан аталадиган ушбу шаҳар узун темир йўл чипталари билан Буюк Британияда нуфузга эга. Мазкур шаҳар номи таржима қилинганда қуйидаги маъно келиб чиқади: “Қизил ғордаги монахлар гирдобидан унча узоқ бўлмаган ёнғоқзор жойлашган ўлкадаги авлиё Мария черкови”.

№4-йўл

Энг узун номга эга ушбу темирйўл магистрали эса таржима қилинганда шундай ибора келиб чиқади: “Аждаҳо тишига олиб борадиган йўлга шимолий Пенринни кесиб ўтгач, кўрфаздан ўтгач, сўнг чиқилади”. Ушбу тармоққа йўналадиган йўловчилар уни шунчаки “№4-йўл” деб атайдилар.

Номи 85 ҳарфдан иборат тепалик

Таржимасида “тиззаси катта ҳайбатли одам тойиб йиқилгач, тоғни ютиб юборган, сўнг маҳбубаси учун флейта чалиб берган жой” деб аталадиган тепалик Янги Зелландияда бўлиб, у оргинал тилда 85 ҳарфдан иборатдир.

167 ҳарфдан иборат шаҳар номи

Дунёга машҳур Бангкокнинг тўлиқ номланиши талаффуз қилиш жуда қийин. У жами 167 ҳарфдан иборат. Сўзма-сўз таржимада қисқача “Бу шаҳарда фаришталар яшайди” деган маъно келиб чиқади.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий