Энг катта учувчи ҳашарот топилди

Хитойнинг Сичуань провинциясида энтомологлар қанотлари ёзилган пайтида 21,01 сантиметрни ташкил этувчи жаҳондаги энг катта учувчи ҳашаротни ушлашди. Экспертлар унинг коридалидлар оиласига мансублигини аниқлашди. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар берди.

Энг катта учувчи ҳашарот топилди

Энтомологларнинг ушбу топилмаси, ўз ўлчами бўйича фанга маълум бўлган улкан учувчи ҳашаротларнинг барча олдинги рекордларини янгилади. Бунгача энг йирик учувчи ҳашарот сифатида қанотларининг узунлиги 19,1 сантиметрни ташкил этувчи Жанубий Америка ниначиси ҳисобланарди.
Катта жағга эга бўлган коридалидани эса Хитойдаги ҳашаротлар музейига беришди.
Таъкидлаш жоизки, ташқи кўриниши улкан ниначиникига ўхшаб кетса-да, коридалидалар уларга эмас, балки улкан қанотли ҳашаротлар туркумига мансуб. Улар Хитой, Вьетнам ва Ҳиндистонда яшайди. Аммо айнан Сичуанда ушбу ҳашарот олдин топилмаганди.
манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий