Энг зўр полиция автомобиллари

Киноларда қонунни бузувчиларда ҳамма нарса зўр бўлади – қурол, қурилмалар ва автомобиллар. Қонун ҳимоячиларидачи? Яқинда Австралиянинг Виктория штати полициячилари 585 от кучига ега “Mercedes-AMG GLE 63 S” кроссоверларига эга бўлишди ва биз турли мамлакатлар полициячилари қандай машиналарда юришларига қизиқдик.

“Mercedes-AMG GLE 63 S Coupe”

“Mercedes-Benz”нинг Австралиядаги ваколатхонаси Виктория штатининг патрул хизматига вақтинчалик фойдаланиб туриш учун кроссоверлар тақдим этди.

“GLE 63 S Coupe” капоти остида 5,5 литрли саккиз цилиндрли 585 от кучига ега твин турбо мотор жойлашган. Автоматик узатмалар қутиси етти поғонали. Автомобил 4,2 сония ичида тезлигини соатига юз километрга етказа олади. Максимал тезлиги —соатига 250 километр.

“Brabus B63S – 700 Widestar”

Дубайда тезюрар автомобиллар жуда кўп. Ана шу автомобиллар эгалари полициячилар билан тезликда баҳслашмасликлари учун маҳаллий полиция Brabus  ателесидан махсус машина сотиб олган.

“B63S” — бу 5,5 литрли 700 от кучига ега мотор билан жиҳозланган “G55 AMG”дир.Тезлиги 4,9 сония ичида соатига 100 километрга етади, максимал тезлиги эса соатига240 километрга тенг.

Тезликдан ташқари, автомобил ёруғлик диодли фаралар, ёруғлик диодли “қандил”, 23 дюймли ғилдирак дисклари билан жиҳозланган.

“Ford Explorer Police Interceptor Utility”

Бу полициячилар автомобили оддий аҳоли учун мўлжалланган “Explorer” асосида тайёрланган. Автомобилнинг иккита: 308 от кучига эга V6 ва 370 от кучига ега “EcoBoost” моторли версиялари мавжуд.

Барча полиция мўлжалланган “Explorer” лари олд ва орқа қисми тортади, 18 дюймли пўлат дисклар, кучли тормоз, двигателни совутиш тизими ва ўзи тозаланадиган орқани кўрсатувчи камералар билан жиҳозланган.

“Chevrolet Tahoe PPV”

Икки хил версияда чиқарилган яна бир полиция автомобили. Капот остида 385 от кучига ега 5,3 литрли “EcoTec3 V8” двигатели жойлашган. “Tahoe PPV”да  “Automatic Track Detect” деб номланувчи махсус ҳаракат режими мавжуд. Ушбу режимда тизим автоматик равишда машинанинг электрон ёрдамчилари ишини мувофиқлаштиради.

Автомобилнинг барча ғилдираклари тортадиган версияси 18 дюймли алюминий диск, ҳар қандай йўлда юришга мўлжалланган “DuraTrac” шиналари билан жиҳозланган.

“Police BMW X4 20i TUNE IT! SAFE!” by “AC Schnitzer”

“AC Schnitzer” тюнинг-ателеси ҳаракат хавфсизлигини тарғиб қилувчи “TUNE IT! SAFE!”  дастури доирасида полициячилар учун “Х4” автомобилини тақдим етди. Икки литрли 184 от кучига ега турбодвигателнинг қуввати 245 от кучига етказилди — машина 6,7 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, энг юқори тезлиги эса соатига 212 километрни ташкил этади.

“Х4” 22 дюймли ғилдирак дисклари, “Hankook Ventus S1evo”  шиналари билан жиҳозланган.

“Dodge RAM 1500 SSV”

Пикапнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ва фавқулодда вазиятлар хизматлари учун чиқарилган махсус версияси. Двигатели —5,7 литрли “HEMI V8” 400 от кучига эга.

Пикап пўлат дисклар, барча йўлларга мўлжалланган ғилдирак билан жиҳозланган ҳамда олд ва орқа ғилдираклари тортади.

“ГАЗ-233036” Tigr (SPM-2)

Россияда айрим полициячилар “Tigr”ларда — зирҳланган армия автомобилларида юришади. Автомобил капоти остида Американинг 205 от кучига эга 5,9 литрли “Cummins B205”дизел мотори жойлашган.

“Tigr” 5-даражали баллистик ҳимоя билан таъминланган, 9 ўринли бўлиб, оғирлиги етти тоннадан ортиқ.

“BMW X5 3.0d”

Британиялик полициячилар немисларнинг 3 литрли 258 от кучига эга “Х5” кроссоверини маъқул кўришади.

“Х5” бундай двигател билан 6,9 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, унинг максимал тезлиги эса соатига 230 километрни ташкил этади.

“Dodge Durango SSV”

Durango ”нинг полициячилар учун мўлжалланган версияси “3.6 Pentastar V6” ва “5.7 HEMI V8” двигателлари билан жиҳозланган. Иккинчи мотор 365 от кучига эга. Автомобилнинг орқа ёки барча ғилдираклари тортадиган бўлиши мумкин. “Durango SSV” нинг барча механик тугунлари экстремал вазиятларда узоқ ишлаш учун кучайтирилган.

Автомобилга кучли сув насоси, қайта ишланган совутиш тизими ва чидамли тормоз механизмлари ўрнатилган.

Манбаа: http://tezlik.ru

Вам может понравиться

Добавить комментарий