Энг бачкана ихтиролар

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, Франсияда йилига 50 000 дан ортиқ ихтиро учун патент берилади. Бу кунига 150 та ихтиро дегани. Агар Франсиядаги Париж патент институти архиви синчиклаб текширилса, дидингизга мос хоҳлаган ихтирони топишингиз мумкин. Англаб етган бўлсангиз, кейинги қизиқарли маълумот ихтиролар, тўғрироғи, ғаройиб ва умуман бачкана ихтиролар ҳақида.

Елканли велосипед

Ортиқча қувват кетказишни истамайдиганлардан бири антиқа қурилма ўйлаб топди. У елканли велосипед ясади. Бу қурилмани кўрган киши борки, миясидан дарров шу фикр ўтади: “Велосипед тормозланмайдими?”. Гап шундаки, велосипед елкан ёрдамида ҳаракатланади. Фойдаланувчилар ундан фақат шамол қўзғалган пайт фойдаланишади.

Отлар учун велосипед

Жониворларни яхши кўрадиган одамлардан бири уларга енгиллик ва қулайлик бўлиши учун бир ихтиро қилди. Яъни у отлар учун велосипед ясади.

Сунъий қўл

Унчалик керак бўлмаган, аммо ёқимли ихтиролар туркумига кирадиган ушбу ихтирога диққат қилинг: рахбарлар фойдаланиши лозим бўлган ҳашамдор қилиб қурилган сунъий, елим қўл. Тантанали ва расмий маросимларда катталарга қўл келадиган ушбу қурилманинг бошқа қимматли материаллардан ишлангани ҳам бор.

Мўйловли одамлар учун қошиқ

Мўйлови бор эркаклар учун ясалган қошиқлар борлигига нима дейсиз? Бу ихтиронинг вазифаси шундай экан: мўйловга овқат юқтирмай, таомни оғзига киргизади.

Аквариум тасвири бор нимча

Реклама ишқибозлари мутасаддиларнинг балиқ аквариумлари савдоси йўлга қўйилиши учун нимчаларга аквариумлар тасвири туширилган наклейкалар ёпиштиришни тавсия қилганлар.

Электр нимадан қувват олади?

Жозеф Бергалл деган ихтирочи шундай қурилмани ясади. У одам нафас олаётганида кўкраги бир кунда 23 000 мартадан кам бўлмаган ҳолда кўтарилиб тушишини аниқлаб, айни шу ҳаракат, нафас олиб чиқариш жараёнида электр қувват оладиган аппаратни вужудга келтирди.

Стюардессалар ўлчамини аниқлайдиган қурилма

Стюардессалар учун юксак ўлчамларни аниқлайдиган қурилма ишлаб чиқилди. АҚШ Федерал авиация мутасаддилари ушбу қурилма учун 58 000 доллар сарфлашди. У аёл қиёфаси кўринишидаги контур сурат шаклида ясалган бўлиб, стюардессалар ўз тана ўлчамларини ушбу қурилма орқали аниқлайди.

Итлар учун соат

Итлар учун ҳам соат ишлаб чиқарила бошлагани сизга ғалати туюлиши табиий. Аммо бу – ҳақиқат. Ўз вафодор жониворларини яхши кўрадиган итбоқарлар ушбу соатни уларнинг оёғига тақиб қўйишади. Ушбу соат одатдагисидан унча фарқ қилмайди.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий