Электр токининг келиб чиқиши қайси даврга бориб тақалади?

XVIII асрнинг бошида инглиз олими Стивен Грей нарсалар бир жойдан иккинчи жойга ўтганда электр ҳодисаси кузатилишини исботлади.

инглиз олими Стивен Грей

Айнан шу вақтда бошқа бир инглиз олими Роберт Симмер ўзининг ипакдан тўқилган чулкисидан фойдаланиш жараёнида бир-бирини ўзаро тўлдирувчи мусбат ва манфий зарядлар ҳаракатланишини тан олди. Симмернинг фикрига кўра, жисмлар бир-бирига ишқаланганда, уларда зарядлар тўпланади. Бир хил белгидаги зарядлар ўзидан ҳаракатни қанчалик қочирса, хилма-хил белгидаги зарядлар аксинча бир-бирига тортиш кучи воситасида боғланадилар ва бунинг натижасида жисмлар бетараф нарсага айланади. 1785 йилда Шарл Кулон зарядларнинг ўзаро боғланиш қонуниятларини ўрганди. Бу кашфиёт математик усулларда қабул қилиниши керак бўлган электрлаштириш жараёнига катта йўл очди. Қисқа вақт ичида минглаб зарядлар йиғиндиси – жисмлар ўзаро ҳаракатланувчи электр зарядларидан иборат экани ҳақидаги назария пайдо бўлди. Таниқли инглиз физиги Жозеф Томсонннинг 1897 йилда манфий зарядлардан ҳосил бўлувчи заррани электронлар деб аташи ана шу назариянинг тўғрилигини яна бир карра исботлади. Англия қироличаси унинг бу хизматини муносиб тақдирлаб, олимга лорд унвонини берди. Кейинчалик бу унвонга атом тузилишига доир тадқиқотлар олиб борган Эрнест Резерфорд, Фредерик Содди ва бошқалар ҳам сазовор бўлишди.
XIX аср электротехник тараққиёт даври бўлди. Бу асрда яратилган электр батареялари, электромагнитлар, лампочка, телеграф, телефон, электр двигатели, электр генератор, электр транспорти (трамвай, троллейбус, метро) ҳозирга қадар инсониятга хизмат қилиб келмоқда. ХХ асрда ҳар бир хонадонга электр нури кириб келди. Ҳозирги замонни эса нурсиз тасаввур қилиш мутлақо мумкин эмас. Маиший асбоб-ускуналарнинг ишлаши, кўча ва уйларнинг ёритилиши электр нури туфайлидир.

Вам может понравиться

Добавить комментарий