Эгилувчан ва “Ақлли” билагузук

 Хорижлик олимлар томонидан юқорида номи тилга олинган буюм яратилди. Уни йилда бир марта зарядлаш, яъни, қувват билан тўйинтириш кифоя.

Қўлга тақиладиган бу буюм анъанавий “ақлли” билагузуклар ва фитнес-трекерларга нисбатан анча харидоргир.

Шундай қилиб, “Apple” компанияси “ақлли” билагузук учун патент олди. Илгари ихтирочилар эгилувчан смартфоннинг прототопини намойиш этишган эди. Янги кашфиёт – “Eyecatcher” номли “ақлли” билагузук Калифорния штатининг Окленд ҳудудидаги ихтирочилар томонидан кашф этилди.

Ушбу дизайнерлик аксессуари қизиқарли ва кўпгина функцияларни бажариши билан харидорлар эътиборини ўзига тортмоқда. Унинг 5-дюмли экрани электрон сиёҳдон технологияси асосида тузилган. Чунки, бевосита тасвир ўзгариши билан экран янгиланиб туради. Шунингдек, у қувватни ҳам кам сарф этади. Экран билагузукнинг бутун юзасини эгаллайди. Бир вақтнинг ўзида унда хабарлар, аниқ вақт, QR-коди, харита, янгиликлар кетма-кетлиги, инсоннинг жисмоний фаоллиги хусусида ва шу каби бошқа маълумотларни кузатиш мумкин. Қурилма кумуш, бронза ва пўлат рангида ишланган бўлиб, уни эркак ва аёллар кийимларига мослаб харид қилишлари мумкин. Шунингдек, унда кийимга мос тасвир пайдо қилувчи функция ҳам мавжуд. Ушбу замонавий қурилманинг батарея қуввати қурилмага 8 минг маротаба экранни янгилашга етади.

манбаа: http://soglom.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий